“ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
ЯНГИ АКЦИЯЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ
ҚАРОР
(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)
Идентификацион рақам берилган: | R | U | 1 | 0 | 9 | P | 0 | 6 | 9 | 2 | T | O |
Номинал қиймати 1622 (бир минг олти юз йигирма икки минг) сўм миқдори 1 596 540 (бир миллион беш юз тўқсон олти минг беш юз қирқ) дона бўлган оддий номланган хужжатсиз акциялар
(акцияларнинг тури ва миқдори, уларнинг чиқарилиш шакли, номинал қиймати кўрсатилади)
Мазкур чиқарилган акциялар ёпиқ обуна бўйича жойлаштирилади.
(акцияларни жойлаштириш усули кўрсатилади)
Акцияларнинг мазкур чиқарилиши тўққизинчи бўлиб ҳисобланади.
(чиқарилишнинг тартиб рақами)
“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 2015 йил 20 ноябрдаги қарорига асосан № 10/2015 сон Баённома
(акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилган эмитент органи кўрсатилади)
“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 2015 йил 9 декабрдаги қарори билан тасдиқланган № 11/2015 сон Баённома
(акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган эмитент органи кўрсатилади)
Эмитентнинг жойлашган ери, почта манзили ва алоқа телефонлари:
Тошкент ш., Мирзо —Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51, Тел/Факс: 230 — 23 — 64.
электрон почта манзили: info1@expertiza.uz
1.Мазкур чиқарилган номланган акцияларнинг тури (оддий ёки имтиёзли): оддий.
2.Акцияларнинг мазкур чиқарилиш шакли: хужжатсиз.
3.Мазкур чиқарилган акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1622 сўм.
4.Мазкур чиқарилган акцияларнинг миқдори (дона.): 1 596 540 дона.
5.Мазкур чиқарилишнинг умумий хажми (сўм): 2 589 587 880 сўм.
6.Мазкур чиқарилган акция эгаларининг ҳуқуқлари:
Жамият акциялари акционерларга қуйидаги ҳуқуқларни беради:
-уларни “Ўзбекэкспертиза” АЖ акционерлари рўйхатига киритиш;
-ўзи борасида депо счетидан кўчирма олиш;
-жамият даромадидан дивиденд кўринишида улуш олиш;
-“Ўзбекэкспертиза” АЖ тугатилган тақдирда, ўзига тегишли бўлган улушга мутаносиб тарзда мулкдан бир қисм олиш;
-“Ўзбекэкспертиза” АЖ ни бошқаришда иштирок этиш;
-“Ўзбекэкспертиза” АЖ уставига мувофиқ эмитентнинг молифвий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотлар олиш;
-олинган дивидендлардан эркин фойдаланиш;
-қимматли қоғозларни тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, ҳамда судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
-қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг компетентсиз ёки ноҳалол ҳаракатлари оқибатида кўрилган зарарни қоплаш;
-ўз манфаатларини намоён этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
-“Ўзбекэкспертиза” АЖ акцияларини сотиб олишда зарар кўриш ва (ёки) даромаднинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ бўлган хатарларни суғурта қилиш;
-Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва “Ўзбекэкспертиза” АЖ устави билан белгиланган бошқа ҳуқуқлар;
7.Жамият устави ва/ёки акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарордаги мазкур чиқарилган акцияларни сотиб олишдаги ҳар қандай чекловлар:
Жамият уставида акцияларнинг эмиссиясига ғеч қандай чеклов белгиланмаган. Қарорга мувофиқ мазкур чиқарилган акциялар, жамиятнинг аввал жойлаштирилган, номинал қиймати 1495 сўм бўлган акцияларни номинал қиймати 1622 сўм бўлган янги чиқарилган акцияларга конвертациялаш орқали, “Ўзбекэкспертиза” АЖ акционерлари ўртасида ёпиқ обуна бўйича жойлаштирилади.
8.Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 2 589 587 880 сўм.
9.Аввал жойлаштирилган акциялар сони (турларга ажратилган ҳолда кўрсатилади):
Оддий номланган акциялар сони 1 596 540 (бир миллион беш юз тўқсон олти минг беш юз қирқ) дона.
10.Аввал жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (тури ва кўриниши бўйича ажратилган ҳолда кўрсатилади): Эмитент облигацияларни аввал чиқармаган.
- Мазкур чиқарилган акцияларни жойлаштириш усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):
Лицензия рақами ва бериш санаси — Лицензия йўқ; ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги №263 қарори;
Лицензия берган орган— Лицензия йўқ;
Лицензиянинг амал қилиш муддати — Лицензия йўқ;
Қимматли қоғозларга ҳуқуқларни амалга оширувчи инвестицион воситачи тўғрисидаги маълумотлар:
11.Тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи — «TSIAR — DEPO» масъулияти чекланган жамият, «TSIAR —DEPO» МЧЖ;
Ташкилий ҳуқуқий шакли: Масъулияти чекланган жамият;
Жойлашган ери — 100100, Тошкент ш, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 20;
Почта манзили: 100077, Тошкент ш., Мирзо — Улуғбек тумани Чует, 2а; тел: 262-76-61, 262-76-62.
Лицензиянинг рақами ва берилган санаси — №773 26.11.2010 й; амал қилиш муддати — муддатсиз;
Лицензияни берган орган — қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази.
11.1 Мазкур чиқарилган акцияларни жойлаштириш жамиятнинг цноминал қиймати кичикроқ бўлган аввал чиқарилган акцияларини номинал қиймати каттароқ бўлган акциялар конвертациялаш йўли билан жамият ишчилари ўртасида ёпиқ обуна бўйича амалга оширилади;
(обуна ёпиқ бўлган тақдирда акцияларнинг потенциал харидорлари доираси кўрсатилади)
11.2 Мазкур чиқарилган акцияларни жойлаштириш муддати:
Акцияларни конвертациялаш акцияларни чиқариш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 15 календар кунидан кечиктирмай амалга оширилади. Мазкур чиқарилган акцияларни жойлаштириш жамият ишчилари ўртасида ёпиқ обуна бўйича авввал чиқарилган номинал қиймати 1495 сўм бўлган акцияларни номинал қиймати 1622 сўм бўлган акцияларга конвертациялаш йўли билан амалга оширилади.
(акцияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси ва тугаш санаси ёки акцияларни жойлаштириш муддатини белгилаш тартиби кўрсатилади. Акцияларни жойлаштириш муддати акцияларни чиқариш тўғрисидаги бирор маълумотни очиб бериш санаси билан кўрсатиладиган бўлса у холда, шунингдек бундай маълумотни очиб бериш тартиби ҳам кўрсатилади)
11.3 Мазкур чиқарилган акцияларни жойлаштириш тартиби:
Мазкур чиыарилган акцияларни жойлаштириш ҳеч қандай битимларсиз жамиятнинг аввал чиқарилган номинал қиймати кичикроқ бўлган акцияларини номинал қиймати каттароқ бўлган акцияларга конвертациялаш йўли билан амалга оширилади. Андеррайтерлар жалб этилмайди.
(акцияларни жойлаштириш жараёнида фуқаролик-ҳуқуқий битимларни тузиш тартиби ва шартлари; акциялар жойлаштириладиган бозорлар кўрсатилади).
Акцияларни жойлаштириш эмитент томонидан амалга оширилиб, эмитентга акцияларни жойлаштириш бўйича хизмат кўрсаттувчи қимматли бозорнинг профессионал иштирокчилари (андеррайтерлар) жалб қилиган холда, уларнинг ҳар бири бўйича қўшимча қуйидагилар кўрсатилади:
Тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи, жойлашган ери;
Профессионал фаолият билан шуғулланиш учун берилган лицензия рақами берилган санаси ва амал қилиш муддати, лицензия берган орган;
Мазкур шахснинг асосий вазифалари, агар эмитент ва унга акцияларни жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатаётган шахс ўртасида тузилган шартномада мазкур шахс томонидн ушбу шартномада кўрсатилган муддатда жойлаштирилмаган акцияларни сотиб олиш белгиланган бўлса, у холда шунингдек шу муддат ва уни белгилаш тартиби ;
11.4 Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олишни амалга оширувчи қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси ва инвестицион воситачининг тўлиқ фирма номи, жумладан ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефонлари.
Марказий регистратор тўғрисидаги маълумотлар:
Тўлиқ фирма номи- ЎзР қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси Давлат унитар корхонаси; Ташкилий-ҳуқуқий шакли – Давлат унитар корхонаси; жойлашган ери – 100000, Тошкент ш. Миробод тумани, Бухоро кўчаси 10; Почта манзили: 100000, Тошкент ш. Миробод тумани, Бухоро кўчаси 10; телефон 236-14-34; факс: 233-13-57 e-mail: info@deponent.uz. вэб адрес: www.deponent.uz
Лицензиянинг рақами ва берилиш санаси — Лицензия йўқ; ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги №263 қарори;
Лицензияни берган орган— Лицензия йўқ;
Лицензиянинг амал қилиш муддати — Лицензия йўқ;
Қимматли қоғозларга ҳуқуқларни амалга оширувчи инвестицион воситачи тўғрисидаги маълумотлар:
- Тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи — «TSIAR — DEPO» масъулияти чекланган жамият, «TSIAR —DEPO» МЧЖ;
Ташкилий ҳуқуқий шакли: Масъулияти чекланган жамият;
Жойлашган ери — 100100, Тошкент ш, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 20;
Почта манзили: 100077, Тошкент ш., Мирзо — Улуғбек тумани Чует, 2а; тел: 262-76-61, 262-76-62.
Лицензиянинг рақами ва берилган санаси — №773 26.11.2010 й; амал қилиш муддати — муддатсиз;
Лицензияни берган орган — қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази.
11.5 Жойлаштирилаётган мазкур чиқарилган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини қўллаш кўзда тутилмаган.
(жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ берилган тақдирда қуйидагилар кўрсатилади:
Бундай имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахслар рўйхати тузилган сана (санани белгилаш тартиби);
Жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқнинг амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилиш тартиби;
Жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби.)
11.6. мазкур чиқарилган акцияларни жойлаштириш баҳоси ёки баҳосини белгилаш тартиби:
Акциялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилади.
(акцияларни жойлаштириш баҳоси ёки баҳосини белгилаш тартиби кўрсатилади. Акцияларни жойлаштиришда уларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ берилган тақдирда, бундай имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларга акцияларни жойлаштиришнинг баҳоси ёки баҳосини белгилаш тартиби қўшимча равишда кўрсатилади.)
11.7. Акцияларга тўлов тартиби ва шартлари:
Устав фондини ошириш акциялар қийматини 1495 сўмдан 1622 сўмгача ошириш йўли билан амалга оширилади. Бунда акцияларнинг эски номинал қиймати билан янги номинал қиймати ўртасидаги фарқ 2014 йил якунлари бўйича соф фойданинг бир қисми ҳисобидан 202 760 580 сўм миқдорида тўланади.
( акцияларга тўлов шартлари, тартиби кўрсатилади, жумладан, ҳисоб-китоб шакли, кредит ташкилотларнинг тўлиқ ва фирма номлари, уларнинг жойлашган ери, банк реквизитлари, акцияларга тўловдан тушаёт пул маблағлари ўтказилиши керак бўлган счетлари, тўлов пунктларининг манзиллари (акция учун нақд пул тўланган тақдирда).
Акцияларга тўлов пул бўлмаган воситалар билан амалга оширилганда, акцияларга тўланиши мумкин бўлган мулк, тўлов шарти, шу жумладан,бундай тўловда расмийлаштирилган хужжатлар (мулкни бериш-олиш далолатномалари ва ҳ.к.), шунингдек, бундай мулкнинг бозор баҳосини аниқлаш учун жалб қилинган баҳоловчи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
- Баҳоловчининг тўлиқ ва фирма номи, жойлашган ери;
- Баҳоловчи фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати, ушбу лицензияни берган ташкилот;
- Мазкур акцияларни чиқариш амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда эмитент томонидан акцияларга тўлов сифатида олган маблағларни қайтариш тартиби:
Акцияларни чиқариш амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акцияларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан жамият устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бухгалтерия ёзувларида Д-т8310 “Устав фонди” счетдан К-т8720 “Тақсимланмаган даромад” счетга тескари проводга амалга оширилади.
12.ЎзР қонунчилигига мувофиқ эмитент томонидан қимматли қоғозларни чиқариш (қўшимча чиқариш) тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш тартиби:
Акцияларни янги чиқариш тўғрисидаги маълумот, шунингдек акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг нусҳалари ва асл нусҳаси билан танишиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг ва “Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг сайтида чоп этилади. Интернет сайт манзиллари: http://www.csm.gov.uz ва https://expertiza.uz ;
Жамият акциядорлари қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг нусҳалари ва асл нусҳаси билан қуйидаги манзилда жойлашган “Ўзбекэкспертиза”АЖда танишиб чиқишлари мумукин. Тошкент, Мирзо — Улуғбек тумани Паркент кўчаси 51.
13.Бошқа маълумотлар йўқ.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: