Sayt yangilanmoqda

Ўзбекистон “яшил трансформация” йўналишида ўз ҳаракатини изчил давом эттирмоқда — технологик янгиланиш, барқарорлик ва иқтисодий самарадорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

28.05.2025

230

Ўзбекистон “яшил трансформация” йўналишида ўз ҳаракатини изчил давом эттирмоқда — технологик янгиланиш, барқарорлик ва иқтисодий самарадорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бухоро шаҳрида “Яшил технологиялар — иқтисодий барқарорлик ва ўсиш нуқтаи назаридан драйвер сифатида” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Тошкент шаҳрида жойлашган Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлимининг мувофиқлаштируви ва “Бухороэкспертиза” АЖ ҳузуридаги ҳудудий бўлим жамоасининг фаол иштироки билан ўтказилди. Семинарга тайёргарлик ишлари жорий йилнинг март ойидан бошлаб олиб борилди ва 2025 йил 28 май куни муваффақиятли якунланди, бу жараёнда “Ўзбекэкспертиза” АЖ раҳбари Маҳмудов Саидкарим Саидаҳматовичнинг беқиёс кўмаги ҳал қилувчи аҳамият касб этди. У киши иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлиб, доимо илғор ва илмий асосланган ёндашувларни қўллаб-қувватлайдиган раҳбар сифатида танилган.

Семинарда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари, агросаноат ва паррандачилик корхоналари, иссиқхона секторлари ва махсус ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Муҳокамаларда биотехнологияларни амалиётга жорий этиш билан қизиқувчи ташкилотлар фаол қатнашди. Тадбирнинг асосий мавзуси — аграр ва саноат инфратузилмасига биоэнергетик ечимларни жорий этиш масаласи бўлди.

Семинарнинг асосий маърузачиси — техника фанлари доктори, профессор Имомов Шавкат Жахонович бўлиб, у энергияни рекуперация қилиш модели орқали анъанавий энергия манбаларидан 50 фоизгача мустақилликка эришиш имкониятини илмий асосда тақдим этди. Профессорнинг илмий ишлари асосида ишлаб чиқилган ва Қораўлбозор туманида жорий этилган биогаз қурилмаси лойиҳаси муваффақиятли амалиёт сифатида тан олинди.

Семинар, тадбиркорлар, илмий доиралар ва институтционал тузилмалар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш учун самарали платформа бўлди. Семинар иштирокчилари бундай мулоқот формати янги ҳудудларда ҳам давом эттирилиши зарурлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.

Fotogalereya

Ortga qaytish