Aloqa telefon raqami
+998 (71) 230 23 64Ishonch telefoni
+998 (90) 830-75-77Aloqa telefon raqami
+998 (71) 230 23 64Ishonch telefoni (Korruptsiyaga Qarshi)
+998 (90) 830-75-7722.10.2024
183
Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ
акциядорлари диққатига!!!
“Ўзбекэкспертиза” Акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, Кузатув кенгашининг 2024 йил 12 октябрдаги 7/2024-КК-сон баёнига асосан, 2024 йил 14 ноябр куни соат 16:00 да, Мирзо-
Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51-бино, Жамиятнинг мажлислар залида “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши янги таркибини тасдиқлаш;
3. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг Ижроия органи раҳбарларини тасдиқлаш;
4. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
5. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш.
6. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2024 йил 21 октябрга белгиланган.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2024 йил 8 ноябрга белгиланган.
Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.
Кун тартибига боғлиқ материаллар билан «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.
“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.