Sayt yangilanmoqda

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига

10.06.2025

140

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига

“Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари
умумий йиғилиши қарори ижросини таъминлаш бўйича
Эълон

“Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг 2025 йил 23 майдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди. Унда жамият томонидан йирик битим тузиш масаласи тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, жамият томонидан мол - мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим  тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

          Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади.

         “Business Standart” МЧЖ мустақил баҳолаш корхонасининг Б-26-25-сонли 01.04.2025 йил ҳолатига тақдим этган ҳисоботига кўра “Ўзбекекспертиза” АЖнинг 100 фоизлик акция пакетининг бозор қиймати 126 104 171 620 (Бир юз йигирма олти миллиард бир юз тўрт миллион бир юз етмиш бир минг олти юз йигирма) сўмни, бунда 1 дона оддий акциянинг бозор қиймати 78 986 (етмиш саккиз минг тўққиз юз саксон олти) сўмни ташкил этади.

Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 10 кун ичида қайтариб сотиб олинади.

Акцияларини сотмоқчи бўлган акциядорлар Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига асосан 30 кун ичида аризани жамият манзилига Ташкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй, электрон почта: info1@expertiza.uz, тел: 71-230-23-64, топширишлари мумкин.


Ortga qaytish