Sayt yangilanmoqda

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига

15.11.2024

92

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига

“Ўзбекэкспертиза” АЖ
акциядорларига
(рўйхат бўйича)

“Ўзбекэкспертиза” АЖнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари
умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича
Хабарнома

“Ўзбекэкспертиза” АЖ кузатув кенгашининг 2024 йил 12 октябрдаги мажлис қарорига асосан 2024 йил 14 ноябрь куни соат 16:00 да ўтказилиши лозим бўлган жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кворум бўлмаганлиги сабабли 2024 йил 19 ноябрь куни соат 11:30 га қолдирилди.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши янги таркибини тасдиқлаш.
  3. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг Ижроия органи раҳбарларини тасдиқлаш.
  4. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
  5. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш.
  6. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2024 йил 8 ноябрь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари лозим.

Йиғилиш Тошкент шаҳри, Мирзо - Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51 уйда жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.30 да бошланади.


Ortga qaytish