Sayt yangilanmoqda

“Бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйиш” мавзусидаги Республика миқёсидаги якуний вебинар

30.05.2025

169

“Бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйиш” мавзусидаги Республика миқёсидаги якуний вебинар

2025 йил 29 май куни Жамиятнинг Бухоро вилоятидаги ҳудудий бўлими “Бухороэкспертиза” базасида “Zoom” платформаси орқали вебинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан 100 дан ортиқ корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирга, “Яшнобод” Инновацион технопарки дирекцияси вакиллари ҳам таклиф этилди. Улар тингловчилар олдида тақдимот билан чиқиш қилиб, барча бизнес доираларини ҳамкорликка чорладилар.

Вебинар Жамиятнинг юқори раҳбарияти номидан — Маҳмудов Саидкарим Саидаҳматовичнинг кириш сўзи билан очилди. Шунингдек, тадбирда Корпоратив котибият раҳбари Юнусов Матжон Зопиркулович ўз маърузаси ва интерактив тақдимоти билан иштирок этди. Унинг чиқиши йиғилганларда, хусусан Самарқанд вилояти бизнес ҳамжамияти вакиллари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва улар маърузачига долзарб саволлар билан мурожаат қилдилар.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу формат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ–126-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ўз самарадорлигини тўлиқ намоён этди. Ушбу мулоқот шакли орқали тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалари юзасидан бевосита саволлар бериш ва уларга ўз вақтида ҳамда мақсадли жавоблар олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ушбу вебинар Тошкент шаҳрида жойлашган Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими ташаббуси ва “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг барча ҳудудий бўлимлари ҳамда улар негизидаги лойиҳа офислари билан яқин ҳамкорликда ташкил этилган ярим йиллик циклни муваффақиятли якунлаб берди.

Якунда, бундай онлайн учрашувларни амалга ошириш жараёнида Ахборот технологиялари бўлими томонидан кўрсатилган юқори малакали ва самарали техник қўллаб-қувватлаш алоҳида эътироф этишга лойиқ эканини таъкидлаш жоиз.

Fotogalereya

Ortga qaytish