1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг 6 май 2014 йилдаги
    ЎРҚ-370-сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн давомида – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
  2. «O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati (кейинги ўринларда Жамият деб номланади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳузуридаги Республика хўжалик ҳисобидаги «O’zbekekspertiza» бирлашмасини давлат тасарруфидан чиқариш натижасида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Жамият ушбу бирлашманинг барча ҳуқуқ
    ва мажбуриятлари ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
  3. Жамият, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
    13 апрелдаги ПҚ-2887-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилган.
  4. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.
  5. Жамиятнинг тўлиқ юридик номи:

Ўзбек тили лотин ёзувида: «O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati.

Ўзбек тили кирилл ёзувида: «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти.

Рус тилида: Акционерное общество «Узбекэкспертиза».

Инглиз тилида: Joint stock company «Uzbekexpertiza».

6. Жамиятнинг қисқартирилган юридик номи:

Ўзбек тили лотин ёзувида: «O’zbekekspertiza» AJ.

Ўзбек тили кирилл ёзувида: «Ўзбекэкспертиза» АЖ.

Рус тилида: АО «Узбекэкспертиза».

Инглиз тилида: JSC «Uzbekexpertiza».

7. Жамиятнинг манзили:

жойлашган ери: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51 уй.

почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51 уй. Индекс: 100007.

8. Жамиятнинг электрон почта манзили: info@expertiza.uz

9. Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.expertiza.uz

10. Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав капиталига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

11. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.

12. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.

13. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

14. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

15. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

16. Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.

17. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

18. Давлат ва унинг органлари Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек Жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

19. Агар Жамиятнинг банкротлиги жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатида иш юритаётган шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, Жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур акциядорнинг зиммасига Жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Акциядор мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига ушбу уставида бу ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина эга бўлади.

20. Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор Жамият муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида банкрот бўлишини олдиндан била туриб, ушбу ҳуқуқидан Жамият томонидан шундай ҳаракат амалга оширилиши учун фойдаланган тақдирдагина Жамиятнинг банкротлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келган деб ҳисобланади.

21. Жамият филиаллар ташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли.

22. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.

23. Жамият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатларига ва мазкур устав талабларига амал қилади.

24. Жамият фаолиятининг асосий мақсади — Жамият акциядорлари манфаатларини кўзлаб фойда олиш ва олинган фойда асосида Жамият меҳнат жамоасининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг иши ва хизматлари эвазига буюртмачиларнинг юқори, сифатли, мустақил экспертизага бўлган эхтиёжларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида қондиришдан иборатдир.

25. Жамият, ўзининг фаолият мақсади ва предметидан келиб чиқиб:

  • товарларнинг сифатини ва миқдорини (сонини) текшириш юзасидан товар экспертизасини ўтказиш бўйича хизматлар ва ишларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси аккредитация маркази томонидан берилган ваколат доирасида товарларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига ва халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан лаборатория синовларини ўтказиш ва унинг натижаси юзасидан синов баённомасини расмийлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикаси аккредитация маркази томонидан берилган ваколат доирасида товарларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига, халқаро стандартларга, шартнома шартларига мувофиқлигини тасдиқлаш юзасидан экспертизалар ўтказиш ва унинг натижалари бўйича экспертиза хулосаси, ҳамда мувофиқлик сертификати бериш;
  • товарларининг келиб чиқишини текшириш юзасидан экспертиза ўтказиш ва товарларнинг келиб чиқиши хақидаги сертификатларни бериш;
  • хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўзи ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун олиб келинаётган мол – мулкни текшириш юзасидан экспертиза ўтказиш ва натижалари бўйича сертификатлар бериш;
  • чет элдан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар, эхтиёт қисмлар, материаллар ва таркибий қисмларни махаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуналари, эхтиёт қисмлар, материаллар ва компонентлар тоифасига киритиш бўйича экспертиза ўтказиш ва бу тўғрисида хулоса бериш;
  • товарларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари бўйича таснифлаш ва эксперт хулосаларини бериш;
  • хуқуқни мухофаза қилувчи органлар, судлар, давлат хокимият органлари билан тузилган шартномалар асосида уставда кўрсатилган экспертиза хизматларини кўрсатиш (бунда, Жамият ходимлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва (ёки) суд томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда суриштирув ва тергов жараёнларига соҳа эксперти сифатида жалб қилинган ҳолатлар мустасно);
  • товар ва хизматларни реклама қилиш хизматларини кўрсатиш;
  • импорт контрактларини мустақил экспертиза қилиш ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш;
  • маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
  • лизинг, форфейтинг, маркетинг, факторинг, инжиниринг ва бошқа операцияларни амалга ошириш;
  • молия маблағларини жалб қилиш ҳамда бериш мақсадида қарз операцияларини амалга ошириш;
  • капитал қурилиш, қайта тиклаш, техник қайта жихозлаш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи бўлиш;
  • кўчмас мулк ва бошқа асосий воситаларни қуриш, таъмирлаш, эксплуатация қилиш, сотиб олиш ва сотиш, ижарага бериш хамда улар билан бошқа операцияларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодийфаолиятни амалга ошириш;
  • озиқ-овқат, халқ истеъмол ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • чакана ва улгуржи савдони амалга ошириш хамда умумий овқатланиш тармоқларини ташкил қилиш;
  • Жамият мутахассисларини ўқитиш, қайта ўқитиш ва профессионал ўқишни ташкил этиш;
  • семинар, симпозиумлар, конгресслар мажлисларни ташкил қилиш
  • ва уларда иштирок этиш;
  • ҳомийлик ва хайрия фаолиятини олиб бориш, бунда ўтган молиявий йил учун белгиланган бизнес режа параматрларининг соф фойда кўрсаткичи бажарилган тақдирдагина, Жамиятнинг ҳомийлик ва бошқа қайтарилмайдиган ёрдамлар учун харажатлари ўтган йил соф фойдасининг 10 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан амалга оширилади;
  • хордиқ чиқариш тадбирларини ташкил қилиш;
  • молия операцияларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

26. Жамият, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тақиқланмаган, мазкур уставда кўзда тутилмаган бошқа ҳар қандай фаолиятни амалга ошириши мумкин.

27. Уставда кўрсатилган фаолият мақсадлари ва предметларини амалга ошириш учун махсус рухсатнома талаб қилинган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда, Жамият бундай рухсатномага эга бўлганидан сўнг бу фаолиятни амалга оширади.

28. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

29. Жамият устав капитали 2 589 587 880 (икки миллиард беш юз саксон тўққиз миллион беш юз саксон етти минг саккиз юз саксон) сўмни ташкил қилади. У ҳар бирининг номинал қиймати 1622 (бир минг олти юз йигирма икки) сўм бўлган 1 596 540 (бир миллион беш юз тўқсон олти минг беш юз қирқ) дона оддий акцияларга бўлинган.

30. Давлат улуши – 51 фоиз, 1 320 697 280 (бир миллиард уч юз йигирма миллион олти юэ тўқсон етти минг икки юз саксон) сўм ёки 814 240 дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялардан иборат. Юридик ва жисмоний шахслар улуши – 49 фоиз, 1 268 890 600 (бир миллиард икки юз олтмиш саккиз миллион саккиз юз тўқсон минг олти юз) сўм ёки 782 300 дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялардан иборат.

31. Жамият ташкил этилганда, унинг устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш

32. Жамиятнинг устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

33. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва тегишли ўзгартиришларни Жамият уставига киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади

34. Қўшимча акциялар фақат Жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида Жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

35. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори — номинал қиймати 1 622 (бир минг олти юз йигирма икки) сўм бўлган 2 000 000 (икки миллион) дона оддий акциялардан иборат.

36. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ ва ёпиқ обуна усуллари билан жойлаштирилади.

37. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

38. Жамиятнинг устав капиталини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав капитали кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, Жамиятнинг устав капиталини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

39. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

40. Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

41. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан, акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

42. Жамиятнинг устав капитали кўпайтирилаётганда Жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

43. Жамият қонун ҳужжатларига мувофиқ облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқаришга ҳақли.

44. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига Жамият устав капиталидаги давлат улушини ошириш тўғрисидаги қарор Жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамиятнинг устав капиталини камайтириш

45. Жамиятнинг устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.

46. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият устав капиталини камайтиришга ҳақли эмас.

47. Устав капиталини камайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг Умумий йиғилишида қабул қилинади.

48. Устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капитални камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

49. Жамият акциялари оддий, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади.

50. Жамият акцияларига бўлган ҳуқуқлар ушбу акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

51. Акциянинг ҳақи тўлиқ тўлангунга ва унинг янги эгаси акциядорлар реестрида рўйхатга олингунга қадар акция овоз ҳуқуқини бермайди.

52. Жамиятнинг акциялари уларнинг ҳақи тўлиқ тўланганидан кейин унинг эгасига берилади.

53. Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт.

54. Дивидендлар Жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

55. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

56. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

57. Жамият молиявий йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда, тўққиз ойда ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир.

58. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас

59. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 (олтмиш) кундан кеч бўлмаслиги лозим.

60. Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

61. Жамият:

  • устав фондининг ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
  • агар дивидендлар тўланадиган пайтда Жамиятда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) белгилари бўлса ёки дивидендлар тўлаш натижасида Жамиятда шундай белгилар пайдо бўлса;
  •  
  • агар Жамият соф активларининг қиймати унинг устав капитали
  • ва захира фондлари суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

62. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва Жамиятнинг расмий веб сайтида қонун хужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

Жамият акциядорлари:

  • Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
  • депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
  • Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  • Жамият қимматли қоғозларини олишда зарар кўриш, шу жумладан, бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

64. Акциядорлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига
ва Жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин

Жамият акциядорлари:

  • Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
  • депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
  • Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  • Жамият қимматли қоғозларини олишда зарар кўриш, шу жумладан, бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

64. Акциядорлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига
ва Жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин

65. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

66. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг захира фонди Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини (агар Жамият бундай облигацияларга эга бўлса) муомаладан чиқариш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

67. Жамият устав капиталининг 15 (ўн беш) фоиздан кам бўлмаган миқдорда захира фонди тузилади. Захира фондига белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 (беш) фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.

68. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, соф фойдадан мажбурий ажратмалардан тикланади.

69. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

70. Жамиятнинг бошқарув органлари:

  • Акциядорларнинг умумий йиғилиши;
  • Кузатув кенгаши;
  • Ижроия органи.

71. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

72. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Жамият акциядорларининг навбатдаги (йиллик) умумий йиғилиши хар йили одатда 10 июнда ўтказилади.

73. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

74. Жамиятнинг бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга. Бундай таклифлар молия йили тугаганидан кейин 90 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

75. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қуйидаги масалалар кўрилади:

  • кузатув кенгашини сайлаш;
  • тафтиш комиссиясини сайлаш;
  • Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бизнес-режаси ижроси бўйича ҳисобот;
  • кузатув кенгаши ва ижроия органининг Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари;
  • фойда ва зарарларини тақсимлаш;
  • Жамият кузатув кенгашининг ва тафтишчисининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтишчисининг хулосаларини эшитиш.

Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

76. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилиш ҳисобланади.

77. Акциядорларнинг умумий йиғилишини кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

78. Akциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
  • Жамиятни қайта ташкил этиш;
  • Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • Жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • Жамиятнинг устав капиталини камайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
  • Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш;
  • Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  • Жамият тафтишчисини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
  • Жамият кузатув кенгашининг ва тафтишчисининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини
    ва тафтишчисининг хулосаларини эшитиш;
  • имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 35 моддасида ва мазкур уставда назарда тутилган қарорлар қабул қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  • акцияларни майдалаш ва йириклаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 8 – бобига асосан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг
  • 50 (эллик) фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг
  • 9 – бобига асосан Жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари тўғрисидаги,
  • шу жумладан ички назорат, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, ахборот сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни белгилаш;
  • электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
  • Жамият маблағлари ҳисобидан миноритар акциядорлик қўмитасини сақлаш харажатини қоплаш (миноритар акциядорлик қўмитаси тузилган тақдирда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
  • қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамият номидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

79. Акциядорларнинг умумий йиғилиши мажлислари қонун хужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

80. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади.

81. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Жамият корпоратив веб-сайтида ва Корпоратив ахборот ягона порталида жойлаштирилда.
Агар Жамият акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка варағига киритилган бўлса, мазкур қарорлар биржанинг
веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.

82. Акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар овоз беришда биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузиши мумкин.

83. Жамиятнинг миноритар акциядорлари ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

84. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

85. Жамият акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади
ва ўтказилади.

86. Жамият кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

87. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари амалдаги қонунчилик
ва мазкур устав асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан
1 (бир) йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 (беш) кишидан кам бўлмаган миқдорда сайланади.

Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар
(аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг
15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси – йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.

88. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан қонунчиликда назарда тутилган баъзи ҳоллар мустасно;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масаласини акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
  • Жамиятнинг ижроия органи билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207–сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;
  • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқлаш;
  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  • Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;
  • аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • Жамият тафтишчисига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • Жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан ўрнатилган тартибда ва мақсадларда фойдаланиш;
  • шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамияти шаклларида тузилади);
  • Қонунда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар
    ва Жамият аффилланган шахслари билан (манфаатдорлик) битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
  • Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек Жамият уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш
    ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  • акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини қонун хужжатларида тартибда белгилаш;
  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш;
  • назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • қонунда назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига амалдаги қонун хужжатлари ва Жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

 

89. Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

90. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

91. Жамият ижроия органи кузатув кенгашига сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.

92. Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамият кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.

93. Кузатув кенгашининг раиси кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади. Кузатув кенгаши
ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

94. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади ва акциядорлар умумий йиғилишларида раислик қилади.

95. Жамият кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кузатув кенгаш аъзоларидан бири бажариб туради.

96. Жамият кузатув кенгашининг қарори унинг аъзолариниг камида 75 (етмиш беш) фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади.

97. Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади ва ўтказилади. Жамият кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари кузатув кенгаш раисининг ташаббуси билан ёки қўйидагилар талабига кўра чақирилади:

  • кузатув кенгаш аъзоларининг;
  • Жамият тафтишчисининг;
  • Жамият ижроия органининг;
  • ички аудит ҳизмати бошлиғининг талабига кўра ва амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

98. Жамиятнинг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

99. Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, кенгаш раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

100. Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди.

101. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади
ва у мажлис ўтказилганидан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай тузилади.

102. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

103. Кузатув кенгаши аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек Жамият манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.

104. Жамият кузатув кенгаши аъзолари Жамият ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

105. Жамият кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган «Жамият кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.

106. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи Жамият бош директори (кейинчалик матнда Бош директор) томонидан амалга оширилади.

107. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра бош диреторнинг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) берилиши мумкин. Тузиладиган шартноманинг шартлари, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

108. Бош директор Жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

109. Бош директор акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади ва уларга ҳисобот беради.

110. Бош директор Жамият кузатув кенгаши йиғилиши қарори билан тайинланади ва у билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият кузатув кенгаши раиси имзолайди. Жамият бош директорини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.

111. Бош директорга тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгиланади.

112. Жамият ходимлари мазкур уставга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бош директор билан меҳнат шартномаси тузадилар.

113. Бош директор ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига ёки Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

114. Жамият бош директорининг ваколатларига қўйидагилар киради:

  • амалдаги қонунчилик, мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши билан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги низом билан берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
  • Жамият кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
  • Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги  корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Жамият буюртмачилари билан шартномалар ва битимлар тузиш;
  • штатларни белгилаш, Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, ва меҳнат қонунчилигига биноан иш берувчининг ҳуқуқларини эгаллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
  • Жамиятнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
  • Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномалар бериш;
  • Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш;
  • ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашнинг ваколатига киритилган масалалардан ташқари;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  • Жамиятнинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
  • Жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
  • Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • Жамиятнинг фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, шу жумладан эълон қилиш мақсадида молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига трансформациясини таъминлаш;
  •  йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг кузатув кенгаши, тафтишчиси ёки Жамиятнинг аудиторлик ташкилоти талабига кўра тақдим этиш;
  • давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  • Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Жамият бош директори  томонидан белгиланади;
  • хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг Жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
  • Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш;
  • Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларини ва улар меҳнатининг муҳофаза қилинишини таъминлаш;
  • ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг умумий йиғилишига ва Жамият кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  • Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
  • Жамият ва унинг ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ва бошқа қонун ости ҳужжатлари, шунингдек Жамиятнинг локал  ҳужжатларига риоя этилишини таъминланиш.
  • Жамият бош директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.
  • Жамият бош директори қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.
  • Жамият бош директори Жамият устави ва “Жамият ижроия органи тўғрисида”ги низом асосида иш олиб боради.

a) Жамият тафтишчиси

118. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан 1 (бир) йил муддатга Жамиятнинг тафтишчиси сайланади.

119. Жамият тафтишчисининг талабига биноан Жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамият тафтишчисига тақдим этишлари шарт.

120. Жамият тафтишчиси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

121. Жамият тафтишчиси бир вақтнинг ўзида кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллаши мумкин эмас. Айни бир шахс жамиятнинг тафтишчиси бўлиб кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

122. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Жамият тафтишчисининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

123. Жамият тафтишчиси қуйидаги ваколатларга эга:

  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш);
  • Жамият молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча хужжатлар, шу жумладан бухгалтерлик ҳисоботлари билан танишиш;
  • юзага келган барча масалалар бўйича Жамиятнинг ҳар қандай мансабдор шахсидан тушунтириш/изоҳ беришни талаб қилиш;
  • кузатув кенгаши мажлисини ва навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш;
  • шартнома асосида экспертлар ва аудиторларни текширувга жалб қилиш;

Жамият томонидан амалдаги қонунларга, корпоратив ва бошқа ички хужжатларга амал қилинишини текшириш;

  • кредит, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа молия операциялари бўйича банк назоратини ўрнатиш, ҳамда мулкларни мавжудлигини текшириш;
  • Жамият кузатув кенгаши, бош директори, тугатиш комиссияси томонидан қабул килинган қарорларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Жамият уставига ва акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига мослигини, шу жумладан тузилган шартнома ва битимларни қонунчиликка мослигини текшириш;
  • акциядолар умумий йиғилиши қарорларини Жамият устави
  • ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мослигини таҳлил қилиш.

124. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамият тафтишчиси хулоса тузади, бу хулосада:

  • Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

125. Жамият тафтишчисининг хулосаси мазмунига қўшимча талаблар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

126. Тафтиш комиссиясининг жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосаси ҳар чоракда кузатув кенгашининг мажлисида ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

127. Жамият тафтишчиси амалдаги қонунчилик хужжатлари
ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтишчиси тўғрисида»ги низомда белгилаб қўйиладиган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

б) Ички аудит хизмати

128. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 000 (юз минг) баробаридан ошган тақдирда, ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдор бўлади.

129. Ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари
ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари фаолиятини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

130. Ички аудит хизмати жамиятдаги ички назоратни, шу жумладан,
50 фоиздан зиёд улуши Жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга оширади.

131. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

132.Жамиятнинг қўйидаги шўъба хўжалик жамиятлари мавжуд:

НомланишиМанзили
  1«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Andijonekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati  170100, Андижон вил., Андижон ш., Юксалиш кўчаси., 25 уй.
  2«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Buхoroekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati  200100, Бухоро вил., Бухоро ш., Отабой Эшонов кўч., 28 уй.
  3«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Farg’onaekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati  150100, Фарғона вил., Фарғона ш., Мустақиллик кўч., 32 уй.
  4«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Jizzaxekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati  130103, Жиззах вил., Жиззах ш., Зомин кўч., 88-а уй.  
  5«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Navoiyekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati  210100, Навоий вил., Навоий ш., Ломоносова кўч., 14-1 уй.
  6«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Namanganekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati106103, Наманган вил., Наманган ш., Юнус Ражабий кўч., 1 уй
  7«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Qoraqаlpoqekspertiza»ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati230106, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус ш., Тўрткўл шоссе, 20 уй. 
  8«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Qashqadaryoekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati180100, Қашқадарё вил., Қарши ш., Ўзбекистон овози газетаси кўч., 2-уй.  
  9«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Samarqandekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati140160, Самарқанд вил., Самарқанд ш., Али Қушчи кўч., 15 “б” уй.  
  10«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Sirdaryoekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati  120103, Сирдарё вил., Гулистон ш., Мустақиллик кўч., 77 уй.  
  11«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Surhandaryoekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati190104, Сурхандарё вил., Термиз ш., Нодира кўч., 4-уй.  
  12«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Xorazmekspertiza» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati  220100, Хоразм вил. Урганч ш.,
Ал-Хоразмий кўч., 23-195 уй.  
13«O’zbekekspertiza» аksiyadorlik jamiyati «Mustaqil ekspertiza va sertifikatlash markazi» ma’suliyati cheklangan jamiyat shaklidagi sho’ba xo’jalik jamiyati100007, Тошкент шах, Мирзо Улуғбек тум., Паркент кўчаси, 51 уй.

133. Жамиятнинг қўйидаги филиаллари мавжуд:

НомланишиМанзили
  1O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Aeroport» filiali100167, Тошкент ш., Сергели тум., Қумариқ кўч., 13 уй.
  2«O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Aktsiz posti» filial702008, Тошкент шах., Олмазор тум., Чуқурсой кўч., 41/136 уй.
  3«O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Bekobod» filiali110516, Тошкент вил., Бекобод ш., Сирдарё кўч., 1 уй, Ўзметкомбинат.
  4«O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Nazarbek» filiali100007, Тошкент вил., Зангиота тумани, Лойихачи кўч., 9 уй.
  5«O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Olmaliq» filiali110100, Тошкент вил., Олмалиқ шах., Фахрийлар кўч., 29 уй.
  6«O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Sirg’ali» filiali100155, Тошкент ш., Сирғали тум., Хонабод кўч., 4 уй.
  7«O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Chirchiq» filiali111708, Тошкент вил., Чирчиқ шах., Менделеев кўч., 8 уй.
  8«O’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati «Angren» filiali110200, Тошкент вил., Ангрен шах., Промзона.

134. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

135. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

136. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва ўз ваколатлари доирасида Жамият кузатув кенгаши томонидан Жамият уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

137. Жамият уставига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, амалдаги Қонунчиликда белгиланган ҳолларда эса давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор этилган пайтдан эътиборан кучга киради.

138. Агар мазкур уставни бирон бир қоидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.

139. Агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатларида мазкур уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари қоидалари қўлланилади.

140. Жамиятнинг ушбу устави давлат рўйхатидан ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Тошкент шахри Мирзо-Улуғбек тумани хокимияти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларни рўйҳатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2016 йил 2 июлдаги 04-0000743–сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган Жамият устави ва унга киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×
vr

 

Виртуальная приёмная генерального директора по рассмотрению жалоб и предложений

×

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: