Ўзбекистон Республикасининг
2022 йил I чорагидаги ташқи савдоси

Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 ҳамкорлари орасида уч мамлакат билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда.

2022 йилнинг январьмарт якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси $13,2 млрдга етиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан $5,6 млрдга (74,8% кўпайиш) ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши $5,8 млрдни (2021 йил январь-мартига нисабат 138,7%ўсиш), импорт миқдори эса $7,4 млрдни (44,6% кўпайиш) ташкил этди.

Натижада ташқи савдо айланмаси пассив баланси 1 610,4 млн. долларга тенг бўлди.

Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 ҳамкорлари орасида уч мамлакат билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда. Булар Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистондир. Қолган 17 мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 160 та давлати билан савдо муносабатлари ўрнатган. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (16,6%), Россия (14,2%), Қозоғистон (7,5%), Туркия (5,9%), Жанубий Корея (4,8%), Германия (2,9%) ва Қирғизистон (1,7%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди, унинг ҳиссаси 34,4% ёки $4528,5 млнни, энг кам улуш эса 0,8% ёки $108,2 млн даражасида Сурхондарё вилоятида қайд этилди.

 

Манба: Review.uz сайти.

https://review.uz/oz/post/infographicsforeigntradeturnoveroftherepublicofuzbekistaninmarch-2022

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×
vr

 

Виртуальная приёмная генерального директора по рассмотрению жалоб и предложений

×

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: