Sayt yangilanmoqda

Бухоро вилоятида йирик металлургия лойиҳасининг бизнес-режаси тақдим этилди

08.05.2025

99

Бухоро вилоятида йирик металлургия лойиҳасининг бизнес-режаси тақдим этилди

Бугун Бухоро вилоятида “ENTER STEEL KARAKUL” масъулияти чекланган жамияти манзилига металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик саноат лойиҳасига оид бизнес-режа расман топширилди.

Ушбу ҳужжат "Ўзбекэкспертиза" АЖнинг Бухоро ҳудудий лойиҳа офиси қошидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, замонавий ҳисоб-китоб усулларидан фойдаланилган. Мазкур ёндашув лойиҳа самарадорлигини аниқ баҳолаш ва уни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратиш имконини берди.

Лойиҳа Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган Қоракўл эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилади. Унинг умумий инвестиция ҳажми 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа доирасида металлопродукция ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли саноат корхонасини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, бизнес-режа тайёрлаш жараёнида барча жалб этилган мутахассислар ўртасида самарали ҳамкорлик механизми йўлга қўйилди, бу эса “Ўзбекэкспертиза” АЖ Бухоро ҳудудий лойиҳа офиси қошида фаолият юритувчи мутахассисларнинг уйғун ва мувофиқ ишлаши туфайли амалга ошди.Тақдим этилган бизнес-режа нафақат ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, балки янги иш ўринларини яратиш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Fotogalereya

Ortga qaytish