Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni (Korruptsiyaga Qarshi)
02.05.2025
131
Тўқимачилик ва тикувчилик саноатига бағишланган 24-халқаро кўргазма — TextileExpo Uzbekistan 2025 йил 14–16 май кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида соҳа мутахассисларини яна бир бор ўз майдонида йиғади.
Баҳор мавсумида кўргазмада қуйидаги 7 давлатдан 130 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этади: Беларус Республикаси, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Хитой, Ўзбекистон.
Кўргазма ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини – хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган босқичларни қамраб олган бўлиб, иштирокчиларга энг янги технологиялар, материаллар ва маҳсулотларни намойиш этиш, шунингдек, мустаҳкам бизнес алоқаларини ўрнатиш учун имкониятларни яратади.
Илк маротаба Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Туркия аксессуар ишлаб чиқарувчилари павильони ташкил этилади. Тугмалар, замоклар, гипюрлар, фурнитура ва бошқа кўплаб маҳсулотлар намойиш этилади.
Ўз маҳсулотлари савдосини кенгайтириш ва бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш истагидаги маҳаллий ва халқаро компаниялар учун бу муҳим имконият ҳисобланади.