Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni (Korruptsiyaga Qarshi)
30.04.2025
133
Имзоланган меморандум — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ–126–сонли “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгилаб берилган вазифаларни бажаришда муҳим қадам бўлди. Ушбу ташаббус ҳудудларда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий фаолликни фаоллаштириш ва тадбиркорлик муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Жумладан, 2025 йил 23 апрель куни “Ўзбекэкспертиза” АЖга “ULUGBEK XOJINISO” МЧЖ томонидан “Термиз” ЭИЗ ҳудудида “Пластик панеллар ва декоратив маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси учун Жаҳон банки кредит линияси доирасида ажратиш мақсадида бизнес-режа тайёрлашда ёрдам бериш ҳақида расмий мурожаат келиб тушди.
Ушбу ариза асосида Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими томонидан икки иш куни ичида бизнес-режа тайёрланиб, “ULUGBEK XOJINISO” МЧЖга расмий топширилди.
Шуни хотирлатиб ўтамизки, 2025 йил апрель ойида Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими координациясида мамлакатнинг барча ҳудудларида эркин иқтисодий ва индустриал зоналар ҳамда технопарклар дирекциялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режалар ишлаб чиқилиб, маҳаллий ва хорижий инвесторларга тайёр инвестиция лойиҳалари тақдим этилмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳозирги кунда Сурхандарё вилояти эркин иқтисодий зонасидан ташқари, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари эркин иқтисодий зоналари томонидан мурожаатлар бўйича ҳам бизнес-режалар таййорланиб топширилган.