Тил – Миллат руҳини юксалтирувчи

Буюк кучдир

Абдулла Авлоний

                                                        Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!
Ҳар бир халқнинг ўзлигини намоён этувчи миллий ва умуминсоний қадриятлари бўлади. Тириклик учун тоза ҳаво билан қуёш нури, нону сув қанчалик ҳаётий зарурат бўлса, миллатнинг яшаши ва равнақ топишини ҳам она тилисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.
1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган. Мустақиллигимиз йилларида яратилган кенг ҳуқуқ ва имкониятлар натижасида ўзбек тилининг миллий ўзига хослиги, сўзга бой ҳамда тарихий илдизлари чуқур эканлиги янада яққолроқ намоён бўлмоқда.
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Шунингдек, давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлабгина қолмай Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи ва мамлакатимизга хориждан кириб келаётган барча миллат ва элатларнинг тилларини ҳурмат қилинишини таъминлади, яъни чегара божхона постлари орқали юртимизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ўзбек тилида ёки бошқа жаҳон тилларида йўловчи божхона декларацияларини тўлдиришлари ва мулоқотда бўлишлари мумкин бўлди. Бугун Чегара божхона постларида фуқароларга кўрсатмалар, маълумотлар, хабарлар ва йўловчи божхона декларациялари ўзбек, рус ва инглиз тилларида етказилиши йўлга қўйилган. Бу ҳам бошқа давлатлардан ташриф буюрувчиларга қулайлик ва уларнинг тилларига нисбатан ҳурматни билдиради.

Мустақиллигимиз йилларида яратилган кенг ҳуқуқ ва имкониятлар натижасида ўзбек тилининг миллий ўзига хослиги, сўзга бой ҳамда тарихий илдизлари чуқур эканлиги янада яққолроқ намоён бўлмоқда.

Келиб-кетди неча дунёлар,

Келди ҳаёт йиғлади ўлим

Сен деб жафо чекди боболар

Улар кетди-сен қолдинг тилим.

Мен ўзбекман, истасангиз шу,

Ўзимники қилгум дунёни.

Тилим, елим, саодатим-ла,

Лол етаман йер-у самони.

Миллатимнинг шараф-шони-она тилим,

Навоийни мафтун қилган танҳо гулсан!

Боболарим дуосидан масрур дилим,

Елимдайин, юртимдайин сени суйсам!

                              Хурматли хамкасблар ва Жамият мижозлари!

Сизларни Ўзбек тили байрами билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз. Она тилимизнинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар бирингиз масъулдирсиз. Ушбу муносабати билан, Сизларга соғлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!

Жамият раҳбарияти

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×
vr

 

Виртуальная приёмная генерального директора по рассмотрению жалоб и предложений

×

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: