Sayt yangilanmoqda

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарни сертификатлаштириш — ҳафталик дайджест

10.12.2025

321

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарни сертификатлаштириш — ҳафталик дайджест

Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 1–5 декабрь кунлари давомида жами 131 та корхонага 983 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилди.

Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:

Тошкент шаҳри — 313 та

Андижон вилояти — 129 та

Тошкент вилояти — 108 та

Тармоқлар бўйича биринчи учлик:

Электротехника саноати  — 285 та

Қурилиш материаллари саноати — 271 та

Бошқа соҳалар  — 136 та

Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:

"AKFA BUILDING MATERIALS " МЧЖ — Иситиш радиаторлари  (86 %)

"KIFTI-OB MEL ASL SIFAT" МЧЖ -  Мармар кукуни (микрокальцит) - (100 %)

"THE BLACK QUAIL"  ХК — Табиий теридан ясалган кардхолдер (84 %)

Йил бошидан буён:

3084 та корхонага 45 630 та сертификат берилди.

Энг кўп — мебел ишлаб чиқариш саноати (14 654 та сертификат).

Батафсил: expertiza.uz/uz/register-produced

❗️ Эслатма: сертификат давлат харидларида қатор имтиёзларни беради, жумладан “Миллий дўкон”да ва Электрон кооперация порталида (new.cooperation.uz) фақат шу сертификат асосида товарлар жойлаштирилади.


Ortga qaytish