Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-август ойларидаги ташқи савдоси

Давлатлар гуруҳлари бўйича ташқи савдонинг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига тўғри келади – 12,2 миллиард доллар, шундан ЕОИИ мамлакатларига – 10,9 миллиард доллар, бошқа мамлакатлар билан товар айирбошлаш 19,9 миллиард долларни, шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан – 2,8 миллиард долларни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-июль ойлари якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси $32,1 млрдга етиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан $7 млрдга ёки 27,7%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши $12,7 млрдни (2021 йил январь-июль ойларида ўсиш 36,5%), импорт $19,4 млрдни (ўсиш 22,6%) ташкил этди.

Ҳисобот даврида -$6,7 млрд. қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.

Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 та ҳамкорлари орасида 4 та мамлакат билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда. Булар Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия. Қолган 16 мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 188 та давлати билан савдо муносабатлари ўрнатган. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,8%), Россия (17,7%), Қозоғистон (8,9%), Туркия (7,0%), Жанубий Корея (5,2%), Қирғизистон (2,4%) ва Германия (2,2%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Давлатлар гуруҳлари бўйича ташқи савдонинг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига – $12,2 млрд., шундан ЕОИИ мамлакатларига – $10,9 млрд.Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш $2,8 млрд. ва бошқа давлатлар билан – $19,9 млрд. ташкил этди.

Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди, унинг ҳиссаси 38,7% ёки $12,4 млрд.ни, энг кам улуш эса 0,8% ёки $266,8 млн даражасида Сурхондарё вилоятида қайд этилди.

Манбаа: review.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×
vr

 

Виртуальная приёмная генерального директора по рассмотрению жалоб и предложений

×

АО «Узбекэкспертиза»

р. Мирзо Улугбек, Паркентская 51
г. Ташкент
Телефон: 71 230-23-64
E-mail:   info@expertiza.uz
Виртуальная приёмная директора!
Наш телеграм бот!

 

 

 

×

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: