Sayt yangilanmoqda

Ўзбекистон ва Россия: электрон сертификатлаш тизимини ривожлантириш йўлида ҳамкорликни мустаҳкамлаш

21.11.2024

94

Ўзбекистон ва Россия: электрон сертификатлаш тизимини ривожлантириш йўлида ҳамкорликни мустаҳкамлаш

2024 йилнинг 15 ноябрь куни “Ўзбекэкспертиза” АЖ Бош директорининг вазифасини вақтинча бажарувчиси Б. Абидов Россия Федерал божхона хизматининг (ФБХ) Ўзбекистондаги вакили С. Гармонников билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки давлат ҳукуматлари ўртасида имзоланган “Товарлар келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида”ги Битим доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати, шунингдек, уни жорий этишни таъминловчи электрон ахборот алмашинуви бўйича Техник шартларни келишиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида С. Гармонниковга мамлакатимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 28 октябрда 712-сон қарори қабул қилингани ва шу муносабат билан “Ўзбекэкспертиза” АЖ товарларнинг маҳаллий корхоналар томонидан, шу жумладан республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва қўшма корхоналар томонидан, ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш ва сертификатлашда барча манфаатдор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги маълум қилинди.

Шунингдек, “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан сертификатлаш ва ташқи савдо соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш йўналишида Россия Федерал божхона хизмати билан ҳамкорлик қилиш таклиф этилиб, бу борада Жамият томонидан ишлаб чиқилган Меморандум лойиҳаси муҳокама қилинди.

Fotogalereya

Ortga qaytish