Sayt yangilanmoqda

Илмий-амалий семинар “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва Наманган давлат техника университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

12.03.2025

76

Илмий-амалий семинар “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва Наманган давлат техника университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир ташкилотчилари ва Савдо-саноат палатаси Наманган ҳудудий бошқармаси раҳбарияти томонидан кириш нутқлари, Наманган вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан семинар мавзусидаги тизим атроф муҳит учун фойдаси, Бизнес ривожлантириш банки Наманган вилоят филиали томонидан яшил энергия учун кредит маблағларини ажратиш тўғрисида ва соҳага оид инновацион фаолиятни йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг хорижий ҳамкорлари (Украина ва Чехия) томонидан нутқ ва тақдимотлар ўтказилди.

Семинар доирасида қатор компаниялар ўз инновацион ечимлари ва лойиҳаларини тақдим этдилар: “IEC Energie” МЧЖ – газ поршенли электр станцияларини интеграциялашган тарзда жорий этиш бўйича тизим. “Santex Dizayn” МЧЖ – биогаз қазиб олиш (БГҚ) тизими учун мос келадиган маҳсулотлар. “Центр Бизнес-Планирования” МЧЖ – техник-иқтисодий асослар ва бизнес режаларни ишлаб чиқиш. “Aral-Hybrid Innovation Agro” МЧЖ – “Актив плюс” биомаҳсулотидан органик деҳқончиликда фойдаланиш, шунингдек, тупроқ ва ер ости сувларининг шўрланишини камайтириш. “Eco-Tim Chartak” МЧЖ – парранда ахлати чиқиндиларини қайта ишлаш ва экологик тоза ўғитлар ишлаб чиқариш.

Семинарда Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва вакиллари, шу жумладан, иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги фермерлар ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг ҳудудий ШХЖлари (“ZOOM” платформаси орқали), ҳудудий Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Фермерлар кенгаши, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги филиали, “Агролизинг” АЖ ва Наманган вилоят телерадиокомпанияси раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан аниқ ва тушунарли жавоблар олишди, бу эса уларга қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) тизимларини жорий этиш истиқболлари доирасида ўз фаолиятларини самарали давом эттиришга ёрдам беради.

Fotogalereya

Ortga qaytish