Aloqa telefon raqami
+998 (71) 230 23 64Ishonch telefoni
+998 (90) 830-75-77Aloqa telefon raqami
+998 (71) 230 23 64Ishonch telefoni (Korruptsiyaga Qarshi)
+998 (90) 830-75-7718.11.2024
140
Ўзбекистонда учинчи маротаба бўлиб ўтган мазкур форумда 30 дан ортиқ халқаро экспертлар, жумладан Better Cotton'нинг Лондон ва Женевадаги штаб-квартираси вакиллари, Жаҳон банки, GIZ, XMT етакчи экспертлари, Cotton Campaign коалицияси аъзолари, дипломатик корпус, шунингдек, соҳа бизнес вакиллари иштирок этди.
Better Cotton Initiative — барқарор пахта етиштириш ва етиштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича дунёдаги энг йирик дастур ҳисобланади. BCI ҳозирда 26 мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритиб, дунё бўйлаб 2,5 миллиондан ортиқ фермерларни қўллаб-қувватлайди. 2500 мингдан ортиқ аъзоларни, жумладан IKEA, H&M , Inditex, GAP, Nike, Adidas, LeviStrauss & Co каби 330 та глобал брендларни бирлаштиради.
Тадбирда Better Cotton ташкилотининг Ўзбекистондаги дастури фаолияти натижалари, регенератив қишлоқ хўжалигига ёндашув, пахта секторида муносиб иш ўринларини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди. Мазкур йўналишлар бўйича етакчи экспертлар ўз маърузалари билан чиқишлар қилиб, иштирокчилар билан савол-жавоб сессиялари ўтказди.
Better Cotton билан қўшма “Йўл харитаси” доирасидаги ҳамкорлик ўз самарасини бериб келмоқда. Кластерлар халқаро экспортчилар билан фаол иш олиб бормоқда, уларнинг ходимлари эса "Better Cotton" дастури талаблари асосида ўқитилмоқда. Бунинг натижасида бугунга қадар 4 та пахта-тўқимачилик кластери "BCT Cluster", "TCT Agro Cluster", "Samarkand Cotton Cluster", "Navbahor Tekstil" “BCI” халқаро стандартларига эга бўлди.
Форум якунларида Better Cotton'нинг Ўзбекистонда миллий стратегик ҳамкорини аниқлаш, 2025-2026 йилларга мўлжалланган дастурларни бошқариш механизмларини мувофиқлаштириш ва ундан кўпроқ кластерлар ва фермерлар учун мавжудлигини таъминлаш ҳамда масъулиятнинг бир қисмини миллий стратегик ҳамкорга ўтказиш орқали дастурнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.