Sayt yangilanmoqda

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

02.11.2024

230

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ВМҚ-712-сонли қарори

Қарор билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини чуқурлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни аниқлаш ҳамда улар тўғрисидаги ахборотларни олишни такомиллаштириш орқали давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокини янада кенгайтириш белгиланган.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Ўзбекэкспертиза” АЖ тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг реестри, улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва хомашё, материалллар тўғрисидаги маълумотларни юритиш бўйича интеграциялашган дастурий таъминот ишлаб чиқади ва уни ишга туширади. Ушбу дастурий таъминотни манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари, шу жумладан, давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали ҳамда электрон кооперация портали билан ўзаро интеграция қилинишини таъминланади. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомда товарларни маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш қоидалари, товарларнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш тартиби, сертификатни расмийлаштириш, маҳаллий маҳсулотлар реестрини юритиш тартиби каби масалалар батафсил ёритилган.

Мазкур низомга кўра, “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар тўғрисидаги сертификатларни бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.


Ortga qaytish