Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 172-сонли “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида ‘Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш (MUNIS)’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги MUNIS лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Innovation Capabilities Program (ICP 1 / ICP 2)" грант танловини эълон қилди.
Ушбу танлов Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ички, минтақавий ва глобал бозорларда кенгайтириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган.
Мазкур грант дастури доирасида тақдим этилган лойиҳаларни очиқ ва шаффоф тарзда экспертизадан ўтказишни таъминлаш мақсадида, “Ўзбекэкспертиза” АЖ таркибидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш бўлими вакиллари махсус ишчи гуруҳ таркибига киритилди.
Ушбу ишчи гуруҳ доирасида олиб борилган ишлар натижасида юздан ортиқ лойиҳа бўйича экспертиза ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ–126-сонли қарори асосида, жамиятнинг ҳудудий лойиҳа офислари ва маҳаллий бизнес доиралари вакиллари билан ҳамкорликда 12 та бизнес-режа ишлаб чиқилишига амалий кўмак кўрсатилди.
Натижада, мазкур лойиҳалар бўйича Жаҳон банки томонидан умумий 550 000 (беш юз эллик минг) АҚШ доллари миқдорида инвестиция ажратилди (ICP-1 дастури доирасида).
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги MUNIS лойиҳасини амалга ошириш доирасида, Жаҳон банкининг "Innovation Capabilities Program (ICP 2)" грант танлов дастури бўйича 200 дан ортиқ бизнес-лойиҳа экспертизадан ўтказилди.
Ҳолати: Якунланган
Масъул ижрочилар: "Ўзбекэкспертиза" АЖ таркибидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими