Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
03.03.2025
1239
2025 йил учун Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлимининг тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси доирасида, бўлимнинг ташаббуси билан “Самарқандэкспертиза” МЧЖ ШХЖ бевосита кўмаги асосида 2025 йил 1-март куни Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Дехқонобод маҳалласида яшовчи тадбиркор Чингиз Баратов билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув доирасида тадбиркор ўзининг яшовчи уйида маҳаллий услубда йўлга қўйган биогаз ишлаб чиқарилиши билан яқиндан танишилди. Жумладан, тадбиркор ўз уйида боқаётган қўй-мол ва паррандалар ахлатларидан ишлаб чиқарилаётган биогаз ҳудуддаги 200 ўринли хусусий мактабгача таълим ташкилоти ҳамда хонадонни иситишда, шунингдек, рўзғор ва муассасада тарбияланаётган болалар учун кундалик овқатларини пиширишда фойдаланилиб келинмоқда.
Учрашув якунида тадбиркор Чингиз Баратов томонидан ўз билим ва кўникмалари билан юртимиздаги мазкур соҳага оид ҳамкасблар билан бўлишишга мамнуният билан розилиги билдирилди.