Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
28.02.2025
20651
2025 йил учун Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлимининг тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2025 йил 11 март куни “Қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) тизимларини жорий этиш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтилиши кутилаётган семинарга тайёргарлик кўриш доирасида, 2025 йил 28 февраль куни Бўлим бошлиғи (Ж.Бабаджанов) ва 1-тоифали эксперти (С.Бобохонов) томонидан “IEC ENERGIE” МЧЖ Директори Султанов Тулкин Толибович билан амалий учрашув ташкил этилди.
Учрашув мобайнида биогаз қурилмалари доирасидаги газ поршенли электр станцияларининг интеграциялашган тизимларини фермер хўжаликлари негизида амалиётга татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилиб, кутилаётган семинарда ушбу масалага алоҳида урғу бериш масалалари бўйича музокаралар ўтказилди ҳамда компания фаолияти билан яқиндан танишилиб, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатларда ишга туширилган лойиҳалар билан танишилди.