Sayt yangilanmoqda

Сирдарё вилояти тадбиркорлар учун “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан семинар ташкил этилди

12.02.2025

1102

Сирдарё вилояти тадбиркорлар учун “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан семинар ташкил этилди

2025 йил 12 февраль куни “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан видеоконференция шаклида Сирдарё вилояти тадбиркорлари иштирокида семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирда 2024 йил 14 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-126-сонли қарори ҳамда 2024 йил

28 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 712-сонли қарорининг асосий мазмун ва моҳияти тушунтирилиб, лойиҳа офислари ва экспорт марказларининг фаолияти ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш ва ташқи савдони ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш имкониятлари, шунингдек, товарларнинг келиб чиқишини тасдиқлаш ва сертификатлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинарда “Mili Teks Sirdaryo”, “Mili Gulistan Textile”, “Zamonteks 2024”, “Sirdaryo-mega-Luks”, “Baxtteks Farm”, “Peng sheng Charm”, “Modern Ceramic”, “Sirdaryo Ceramic Production”, “Sirdaryo Universal Oyna”, “Sir Bottle Trade”, “Ziyo-Muhammadali-Fayz”, “Guliston-Broyler” ва “Zamin Vino”, каби тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, UZEX товар хом ашё биржаси ҳамда Тeхник жиҳатдан тартибга солиш агeнтлигининг тeхник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси вилоят бўлимлари масъуллари иштирок этди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан аниқ ва тушунарли жавоблар олишди, бу эса уларга халқаро иқтисодий алоқалар доирасида ўз фаолиятларини самарали давом эттиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, иштирокчиларга жорий йилнинг 11 март куни Наманган вилоятида “Қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) тизимларини жорий этиш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтилиши кутилаётган семинар бўйича маълумот берилди ҳамда “ZOOM” платформаси орқали иштирок этиш таклиф этилди.

Fotogalereya

Ortga qaytish