Sayt yangilanmoqda

Андижонга институционал ташриф - лойиҳавий инфратузилмага эътибор марказида

26.05.2025

851

Андижонга институционал ташриф - лойиҳавий инфратузилмага эътибор марказида

“Ўзбекэкспертиза” АЖ мутахассисларининг Андижон вилоятига навбатдаги хизмат сафари учун устувор йўналишлардан бирига айланди. Сафарнинг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ–126-сон Қарорида назарда тутилган тадбирларнинг ҳудудий қамровини кенгайтириш ҳамда бизнесни лойиҳавий қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Жамиятнинг соҳавий бўлими хулосасига кўра, мазкур хизмат сафари шунингдек, вилоятда лойиҳавий фаолиятни фаоллаштириш ва методологик жиҳатдан қайта мослаш эҳтиёжи аниқланган вазиятда ўз вақтида амалга оширилган муҳим ташаббус сифатида баҳоланди. Бошқарув ва инвестиция режалаштириш стандартлари жадал янгиланиб бораётган шароитда, жойлардаги кадр салоҳияти ва институционал имкониятларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча методик ёрдам талаб этилаётгани амалиётда ўз исботини топмоқда.

С.А. Бобохоновнинг хизмат сафари доирасида “Andijon yoshlar texnoparki” давлат муассасаси билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланишини таъминланди. Ҳужжат доирасида инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва “ғоя — бизнес-режа — амалга ошириш” занжирини барқарор шакллантириш назарда тутилган.

Сафар доирасида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси билан музокараларга алоҳида эътибор қаратилди. Унда ЭИЗ резидентларини қўллаб-қувватлаш шартлари, юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш масалалари ва лойиҳа офислари платформаси орқали ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.

Андижонга амалга оширилган ушбу хизмат сафари мамлакат миқёсидаги стратегик вазифаларга мос келади: ҳудудларни институционал жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, лойиҳавий инфратузилмага тенг шартларда кириш имкониятини таъминлаш ва ташаббусларни реал ишлаб чиқариш ва экспорт лойиҳаларига айлантириш.

Fotogalereya

Ortga qaytish