Sayt yangilanmoqda

Қайта тикланувчи энергия: Наманганда келишувга эришилди

12.02.2025

20306

 Қайта тикланувчи энергия: Наманганда келишувга эришилди

2025 йилга мўлжалланган тасдиқланган Чора-тадбирни амалга ошириш доирасида, 02.02.2025 йилдан 02.04.2025 йилгача бўлган даврда Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш бўлими ходимлари – Ж.A.Бабаджанов ва Н.С.Абдуллаевларнинг “Қайта тикланувчи энергия манбалардан (ҚТЭМ) ишлаб чиқаришнинг энергия тежовчи тизимларини жорий этиш истиқболлари ва бу кичик ҳажмдаги энергия тизимларидан фермер хўжаликларида фойдаланиш” мавзусида ҳудудий семинарга тайёргарлик масаласини ўрганиш мақсадида Наманган шаҳрига хизмат сафари уюштирилди.

Мазкур хизмат сафари доирасида Наманган муҳандислик-қурилиш институти раҳбарияти билан Энергетика кафедраси мудири, кафедра доценти М.Х.Муродов кўмагида (био-газ қурилмаларини ишлаб чиқувчи) 2 та учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашув натижасида 2025 йил март ойининг биринчи ўн кунлигида Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда вилоят агросаноат тармоғи вакиллари, жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқувчилари вакиллари иштирокида Семинар ўтказишга ўзаро ҳамжиҳатлик билан келишувга эришилди. Жумладан, мазкур Семинар доирасида ердан фойдаланиш соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлар иштирокида музокаралар олиб борилди, улар ҳам режалаштирилган тадбирга, жумладан, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи миллий ишлаб чиқарувчилар “Сантех Дизаин” МЧЖга катта қизиқиш билдирди.

Шунингдек, белгиланган муддатларда вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси ва Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди. Савдо-саноат палатаси билан биргаликда режалаштирилган тадбирни муҳокама қилиш натижасида тадбирни ташкил этиш механизми белгиланди ва Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти мазкур Семинарда ҳудуддаги фермер хўжаликлари негизида биогаз қурилмалари ва қайта тикланадиган энергиянинг бошқа манбаларини амалга ошириш лойиҳаларини кредитлаш билан таъминлашга тайёр тузилма сифатида иштирок этишни билдирди.

Шу билан бирга, Наманган вилоятининг Давлатобод туманида “Diamond Group of Industries” хорижий корхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, уларда мавжуд масалалар юзасидан консультация кўмаги берилди.

Fotogalereya

Ortga qaytish