Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni (Korruptsiyaga Qarshi)
21.05.2025
104
Жорий йилнинг 20 май куни “Ўзбекэкспертиза” АЖ биносида Wildberries маркетплейси вакиллари, Жамият раҳбарияти ҳамда Савдо-саноат палатаси вакили ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнларини такомиллаштириш, товарларни маркетплейс орқали тезкор чиқариш, шунингдек, ўзбек маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги сифат ва рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган қўшма чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, экспорт етказиб бериш жараёнларини қўллаб-қувватлаш, ҳамда савдо соҳасидаги рақамли трансформация шароитида тадбиркорларга ёрдам кўрсатишга доир инструментлар масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Мулоқот якунларига кўра, тарафлар учрашувни кенгайтирилган форматда давом эттириш, мавжуд масалаларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.