Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni (Korruptsiyaga Qarshi)
23.01.2025
84
2025 йил 22 январь куни “Ўзбекэкспертиза” АЖ ҳамда Савдо саноат палатаси ходимлари томонидан Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги "Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-126-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 712-сон қарорларининг мазмун-моҳиятлари тушунтирилиб, Лойиҳа офислари ва Экспорт марказлари фаолиятлари, маҳаллий ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича маъруза ва тақдимотлар ўтказилди.
Тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режа ишлаб чиқиш ва уларга тайёр бизнес лойиҳаларини таклиф этиш, бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйиш, фаолиятларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни "Ягона дарча" тамойили асосида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини жалб этган ҳолда тезкор ҳал этиш, Маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш ва экспертиза ўтказиш тартиблари ҳамда сертификатни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир сўнггида тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларига масъул мутахассислар томонидан батафсил ва тушунарли жавоблар олишди.