Sayt yangilanmoqda

"Тадбиркорларга маҳаллий маҳсулотлар бўйича янги қарор ва онлайн платформа тўғрисида семинар ўтказилди"

10.01.2025

1247

"Тадбиркорларга маҳаллий маҳсулотлар бўйича янги қарор ва онлайн платформа тўғрисида семинар ўтказилди"

2025 йил 7 январь куни “Ўзбекэкспертиза” АЖ масъул раҳбарлари ҳамда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида семинар ташкил этилди.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрда қабул қилинган “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 712-сон қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, маҳаллий ишлаб чиқариш жараёнлари, сертификатлаштириш тартиблари бўйича маъруза ва тақдимотлар ўтказилди.

Маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш ва экспертиза ўтказиш тартиблари ҳамда сертификатни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Тадбиркорлик субъектларига ушбу жараёнларни оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган махсус онлайн платформанинг ишлаш механизми намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир сўнггида тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга масъул мутахассислар томонидан батафсил ва тушунарли жавоб олдилар.


Ortga qaytish