Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
18.12.2024
1207
Жорий йил 18 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖ саноат соҳасидаги корхоналар билан ҳамкорликда “Саноат корхоналари учун янги истиқболлар ва имкониятлар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда вазирликлар ва идоралар, давлат харидлари платформалари, иқтисодиётнинг базавий ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари, электротехника, заргарлик ва бошқа йўналишлардаги саноат корхоналарининг 300 дан ортиқ вакиллари қатнашди.
Шунингдек, тадбирнинг амалий аҳамиятини ошириш ҳамда республиканинг олис ҳудудларидаги ишлаб чиқарувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 13 та ҳудудий студиялардан 200 дан ортиқ саноат корхоналари вакиллари видеоконференцалоқа орқали семинарда иштирок этишди.
Семинарда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 28 октябрда қабул қилинган “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 712-сон қарорининг мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатга асосан саноат корхоналарига яратилган янги истиқболлар ва имкониятлар билан тадбиркорлик субъектлари батафсил таништирилди.
Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов семинарни кириш сўзи билан очиб берди, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Рақамли трансформация маркази” МЧЖ, “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Hayot birja” АЖ ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг масъул раҳбарлари томонидан маҳаллий ишлаб чиқариш жараёни, сертификатлаштириш ва давлат харидларида тадбиркорлик субъектларининг иштирокини кенгайтириш имкониятлари тўғрисида маъруза ҳамда тақдимотлар қилинди.
Кун тартибига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари мавзуга оид, ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарларидан атрофлича жавоблар олишди ҳамда бугунги кундаги электрон харид платформалари фаолияти тўғрисида ўзаро фикр алмашишди.