Sayt yangilanmoqda

Саноат корхоналари учун янги истиқболлар ва имкониятлар: Амалий семинарда муҳим қарорлар ва тадбиркорлар учун янгиликлар

18.12.2024

1111

Саноат корхоналари учун янги истиқболлар ва имкониятлар: Амалий семинарда муҳим қарорлар ва тадбиркорлар учун янгиликлар

Айни дамда 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Саноат корхоналари учун янги истиқболлар ва имкониятлар” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Ўзбекэкспертиза” АЖ раҳбарияти ҳамда саноат соҳасидаги корхоналар вакиллари иштирок этмоқда.

Семинарда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 28 октябрда қабул қилинган “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 712-сон қарор мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатга асосан саноат корхоналарига яратилган янги истиқболлар ва имкониятлар билан тадбиркорлар батафсил таништирилмоқда.

Fotogalereya

Ortga qaytish