Sayt yangilanmoqda

Саноат корхоналари учун янги имкониятлар: амалиётда қўллаш семинари

17.12.2024

1178

Саноат корхоналари учун янги имкониятлар: амалиётда қўллаш семинари

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар!

Жорий йил 18 декабрь куни соат 11:00 да “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖ ҳамкорлигида тегишли вазирликлар, идоралар, саноат корхоналарини жалб қилган ҳолда "Саноат корхоналари учун янги истиқболлар ва имкониятлар" мавзусида амалий семинар ўтказилади.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги "Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 712-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқарувчиларга яратилган янги имкониятлар ва қулайликларни тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомда: - товарларни маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш қоидалари; - товарларнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш тартиби; - тегишли сертификатни расмийлаштириш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар реестрини юритиш тартиби каби масалалар батафсил ёритилган.

Тадбир мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ўтказилади.

Семинар иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 дан бошланади. Тадбирда катнашиш бепул.

Руйхатдан утиш учун: (78) 150-60-06

Сана: 18 декабрь, 11:00 Жойи: “Hyatt Regency Tashkent, Ballroom II”


Ortga qaytish