Sayt yangilanmoqda

“Ўзбекэкспертиза” АЖда ЮНКТАД/ЖСТ Халқаро савдо маркази вакиллари билан учрашув ўтказилди

19.11.2024

133

“Ўзбекэкспертиза” АЖда ЮНКТАД/ЖСТ Халқаро савдо маркази вакиллари билан учрашув ўтказилди

2024 йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекэкспертиза” АЖ Бош директори в.в.б бажарувчиси Б. Абидовнинг ЮНКТАД/ЖСТ Халқаро савдо маркази (ХСМ) эксперти А.Харунжен ва ХСМнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар менежери А. Азимов билан учрашуви ўтказилди.

ЮНКТАД/ЖСТ Халқаро савдо маркази томонидан берилган маълумотга кўра, Европа Иттифоқи молиялаштираётган “Ready4Trade Central Asia” минтақавий лойиҳаси ХСМ томонидан амалга оширилиб, унинг биринчи босқичида Марказий Осиёда халқаро ва минтақавий савдони ривожлантириш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: - Ўзбекистонда савдо жараёнларини соддалаштириш бўйича миллий платформа яратилди; - ушбу жараёнларни оптималлаштириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди; - “CART.IS” услублари асосида ахборот оқимларининг хариталаниши таъминланди.

Мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичида савдони рақамлаштиришга устуворлик берилган. Шу ўринда, “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан барча бизнес жараёнларнинг рақамлаштирилиши бугунги кундаги долзарб вазифа эканлиги айтиб ўтилди. ХСМ томонидан Жамият ахборот тизимини модернизация қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Учрашув якунига кўра, “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва ХСМ ўртасида бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувларга эришилди.

Fotogalereya

Ortga qaytish