Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni (Korruptsiyaga Qarshi)
19.05.2025
133
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳа офислари фаолиятининг географиясини кенгайтириш, шунингдек, иқтисодиётни модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича давлат дастурида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга хизмат қилувчи лойиҳа фаолиятини институционаллаштириш доирасида, “Ўзбекэкспертиза” АЖ Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими (ЛОФТБ) томонидан Тошкент вилоятида жойлашган “Ангрен” ЭИЗ Дирекцияси билан ишчи алоқа ўрнатилди.
Ушбу ҳамкорлик, “Ўзбекэкспертиза” АЖ ЛОФТБдан юборилган мутахассис С.А.Бобохоновнинг Ангрен шаҳридаги филиал раҳбари С.Н.Саппаровнинг фаол кўмаги ва самарали иш фаолияти туфайли амалга оширилди.
Айни пайтда, ушбу ҳамкорлик 2024 йил май ойи бошида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг янги Лойиҳа офисини очиш бўйича амалга оширилган тадбирлар билан ҳамоҳанг ҳолда бўлиб ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ушбу ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–126-сон қарорини Тошкент вилояти ҳудудида ўз вақтида ва тўлиқ ижро этишга хизмат қилади.