Sayt yangilanmoqda

«ИННОПРОМ. Марказий Осиё»

30.04.2025

1150

«ИННОПРОМ. Марказий Осиё»

2025 йил 28–30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида ўтказилмоқда. Экспозициянинг умумий майдони 18 минг квадрат метрдан зиёд бўлиб унда Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан 10 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.«Ўзбекэкспертиза» АЖ вакили сифатида Бош директорнинг биринчи ўринбосари Д. Юнусов ҳамда жамиятнинг тегишли бошқарма раҳбарлари кўргазма доирасида техник тартибга солиш, логистика ва инновацион ривожланиш соҳаларидаги илғор саноат ечимлари ва технологиялари билан танишдилар.

Тадбирнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш; саноатни ривожлантиришнинг янги нуқталарини аниқлаш; бизнес алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш; қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш.

Ушбу ягона платформа Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда саноат корхоналари ўртасида, шунингдек, корхоналар ўртасида рақамли ҳамкорликни таъминлайдиган замонавий электрон тизим ҳисобланади.

Fotogalereya

Ortga qaytish