Sayt yangilanmoqda

Саноат кооперациясига қаратилган “PROM PRO EXPO 2025” ярмаркасида фаол иштирок

23.04.2025

20545

Саноат кооперациясига қаратилган “PROM PRO EXPO 2025” ярмаркасида фаол иштирок

Жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган "SOF EXPO SAMARKAND" халқаро кўргазмалар марказида "PROM PRO EXPO 2025" ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ва саноатчилар форуми ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг йирик саноат ташкилотлари ва маҳаллий саноат корхоналари ўртасида тармоқлараро ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтиришга қаратилди.

Ярмаркада «Самарқандэкспертиза» ШХЖ ҳодимлари Ш.Ахмеджанов ва Ш.Мирвосиев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори асосида, ярмарка иштирокчиларига маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар учун сертификатлар олиш бўйича маслаҳат бериб, ҳамда аризаларни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатдилар.

"PROM PRO EXPO 2025"ярмаркаси ҳақида батафсил қуйидаги лавҳада.

Fotogalereya
Videogalereya

Ortga qaytish