Sayt yangilanmoqda

UzFood 2025 кўргазмаси доирасида лойиҳа офислари бўлими томонидан ишбилармонлик алоқалари фаоллаштирилди

10.04.2025

20347

UzFood 2025 кўргазмаси доирасида лойиҳа офислари бўлими томонидан ишбилармонлик алоқалари фаоллаштирилди

Тошкент, 2025 йил 8–10 апрель — "Ўзбекэкспертиза" АЖ таркибидаги лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш бўлими вакиллари "UzFood 2025" 24-халқаро кўргазмасида иштирок этдилар. Ушбу кўргазма 2025 йил 8–10 апрель кунлари "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма майдонида бўлиб ўтди

Тадбир доирасида бўлим мутахассислари озиқ-овқат саноати соҳасидаги илғор технологик ечимлар ва замонавий ускуналар билан танишдилар. Улар маҳаллий ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилди. Айни пайтда, ўзбекистонлик тадбиркорлар учун ҳудудларда кичик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда инновацион ёндашувларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди

Кўргазма давомида Хитой, Италия, Россия ва Австрия каби мамлакатларнинг турли озиқ-овқат ва агропереработка соҳаларидаги ускуна ишлаб чиқарувчи компаниялари билан қатор самарали учрашувлар ўтказилди. Ушбу компаниялар "Ўзбекэкспертиза" АЖ лойиҳа офислари билан ҳамкорликка катта қизиқиш билдириб, мамлакатимиз ҳудудларида бизнес-лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган вебинарларда иштирок этиш истагини билдирди

Бўлим ташаббуси билан ташкил этиладиган навбатдаги вебинарларда, тадбиркорларга мўлжалланган ускуналар тақдимоти, технологик жараёнларнинг тўлиқ тавсифи, шунингдек, ҳудудлардаги маҳаллий тадбиркорлар учун бизнес-лойиҳаларни амалга оширишда энг мақбул ечимларни танлаш имконияти яратилади.

Fotogalereya

Ortga qaytish