Sayt yangilanmoqda

24-Халқаро «Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари - UzFood 2025» кўргазмаси

09.04.2025

21259

24-Халқаро «Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари - UzFood 2025» кўргазмаси

8-10 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида 24-халқаро “UzFood 2025” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу тадбир озиқ-овқат саноатидаги етакчи ишлаб чиқарувчилар, таъминловчилар ва дистрибьюторларни бир жойга тўплайди, улар Ўзбекистон ва жаҳон озиқ-овқат бозорларини намоён этадилар.

Кўргазма доирасида қуйидаги асосий бўлимлар тақдим этилади: гўшт ва паррандачилик маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, қандолатчилик, ичимликлар, озиқ-овқат ингредиентлари ва озиқ-овқат саноати учун ускуналар. Шунингдек, “O’ZuPACK 2025” махсус бўлимида қоплаш, фасовка ва қуйиш ускуналари, тайёр қопламалар, идишлар, ёрлиқлар ва бир марталик идишлар намойиш этилади.

Ташриф буюрувчилар учун кўргазманинг иш вақти қуйидагича белгиланган: 8 апрель (сешанба): 10:00 - 17:00 , 9 апрель (чоршанба): 10:00 - 17:00 , 10 апрель (пайшанба): 10:00 - 16:00

Fotogalereya

Ortga qaytish