Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
08.04.2025
913
Жорий йилнинг 8-12 апрель кунлари “Термиз Халқаро савдо маркази”да “Made in Uzbekistan” кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 60 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этмоқда.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Д. Расулов, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Ражабов, ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖ Бош директори С. Махмудов иштирок этишди.
Кўргазмада тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат саноати, маиший кимё, фармацевтика ва қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи корхоналар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Шунингдек, кўргазма-ярмарка доирасида бизнес учрашувлар, тақдимотлар ва савдо музокаралари ҳам ташкил этилиб, Афғонистон тадбиркорлари томонидан Ўзбекистон инвестициявий лойиҳалар ва ҳудудлараро савдони кенгайтириш масалалари билан боғлик қизиқтирган саволларига “Ўзбекэкспертиза” АЖ раҳбарияти томонидан тушунтиришлар берилди.