Sayt yangilanmoqda

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 712-сонли қарорини тушунтириш бўйича ишлар давом этмоқда.

03.04.2025

990

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 712-сонли қарорини тушунтириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Шу муносабат билан Термиз ва Қарши шаҳарларида ушбу ҳудуддаги тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди.

Семинарларда Савдо-саноат палатаси, "Ўзбекэкспертиза" АЖ, ДХО МЧЖ "Сурхондарёэкспертиза" ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ҳудудий тадбиркорларга, хусусан, мебел ишлаб чиқарувчилари ҳамда бошқа соҳалардаги кичик ва ўрта бизнес субъектларига юқоридаги Қарοрнинг асосий қοидалари тушунтирилди. Шунингдек, иштирокчиларга ариза топширишда зарур ҳужжатлар, ҳисоб-китобни тўлдириш қоидалари ва тадбиркорлар дуч келиши мумкин бўлган бошқа масалалар бўйича маълумотлар берилди.

Ушбу тадбирлар ҳудудларда бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир!


Ortga qaytish