Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
02.04.2025
1174
2025 йил 1 апрель куни «Ўзбекэкспертиза» АЖ нинг Тошкент шаҳридаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Паррандасаноати уюшмаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув 2025 йил март ойи бошларида «Ўзбекэкспертиза» АЖ ташаббуси билан Наманган шаҳрида ташкил этилган халқаро семинар доирасида бошланган саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланади. Семинар мавзуси — «Қишлоқ хўжалигида янгиланувчи энергия манбалари (ЯЭМ) асосидаги энергия тизимларини жорий этиш истиқболлари» — соҳавий мутахассислар ва халқаро ташкилотлар иштирокида катта қизиқиш уйғотганди.
Бугунги учрашувда саноат миқёсидаги паррандачилик хўжаликлари фаолияти доирасида ҳамкорлик истиқболлари, метан гази ва электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда Биогаз мажмуалари (БҚ) асосидаги лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги кенг муҳокама этилди.
Томонлар томонидан алоҳида тоифадаги парранда фабрикалари учун қулай ҳажмдаги биогаз қувватлари бўйича аниқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, энергия эҳтиёжини тўлиқ ёпиш имкониятларини таҳлил қилиш бўйича амалий келишувга эришилди.
Шу билан бирга, учрашувда иштирокчилар Республикада "Яшил иқтисодиёт"га босқичма-босқич ўтиш сиёсатини амалга ошириш нуқтаи назаридан мазкур лойиҳаларнинг долзарблиги ва стратегик аҳамиятини қатъий таъкидлаб ўтдилар.
Муҳим жиҳати шундаки, мазкур ташаббусга илмий ҳамкор сифатида Наманган давлат техник университети ҳам жалб этилган бўлиб, лойиҳанинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишда университет ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини билдирди.