Sayt yangilanmoqda

"Сирдарё-Фарм" эркин иқтисодий зонаси билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

01.04.2025

1244

"Сирдарё-Фарм" эркин  иқтисодий  зонаси билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–126-сонли Қарорининг 2-банди “б” кичик банди ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 28 март куни “Ўзбекэкспертиза”АЖнинг (Тошкент шаҳри) Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш бўлими ҳамда "Сирдарёэкспертиза" МЧЖ ШХЖ, "Сирдарё-Фарм" эркин иқтисодий зонаси раҳбарияти билан яқин ҳамкорликда, ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш режалаштирилган: тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режаларни ишлаб чиқиш; маҳаллий ва хорижий инвесторларга тайёр бизнес-лойиҳаларни тақдим этиш; лойиҳаларни "Сирдарё-Фарм" ЭИЗ ҳудудидаги ажратилган майдонларга жойлаштиришда амалий кўмаклашиш.

Имзоланган меморандум Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишдаги муҳим қадам бўлиб, ҳудудларда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий фаолликни ошириш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Fotogalereya

Ortga qaytish