Sayt yangilanmoqda

Қорақалпоғистон ва Хоразмда экспортни қўллаб-қувватлаш бизнес-форумлари

01.04.2025

928

Қорақалпоғистон ва Хоразмда экспортни қўллаб-қувватлаш бизнес-форумлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес-форумлар бўлиб ўтди.

2025 йил 27–28 март кунлари Савдо-саноат палатаси худудий бошқармалари, Иқтисодиёт ва Молия вазирлигинининг худудий бошқармалари хамкорлигида ҳамда «Ўзбекэкспертиза» АЖ ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлар иштирокида бизнес-форумлар ташкил этилди. Тадбирларда 50 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Форумлардан мақсад — экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори моҳиятини тушунтиришдан иборат бўлди. Тадбирларда тадбиркорларнинг экспортга оид муаммолари ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат юборилди.

Шунингдек, қатор корхоналар фаолияти ўрганилиб, “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар” сертификатини олиш тартиби юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.


Ortga qaytish