Sayt yangilanmoqda

Наманган давлат техника университетида қишлоқ хўжалигида ҚТЭМ жорий этиш бўйича семинар ўтказилди.

12.03.2025

68

Наманган давлат техника университетида қишлоқ хўжалигида ҚТЭМ жорий этиш бўйича семинар ўтказилди.

2025 йил 11 март куни Наманган Давлат техник университетида “Қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) тизимларини жорий этиш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар бошланишидан аввал ушбу ҳаракатлар атроф-муҳит яшиллигини таъминлашда асосий манба бўлиб хизмат қилаётганини таъкидланди ҳамда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Кўчатлар “Ўзбекэспертиза” акциядорлик жамияти Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Ж.Бабаджанов, Институт ректори Ш.Эргашев ва Университет ректори в.в.б М.Дадамирзаевлар томонидан ўтқазилди.

Fotogalereya

Ortga qaytish