Sayt yangilanmoqda

Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманидаги биогаз қурилмаси билан танишув учрашуви

07.03.2025

1273

Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманидаги биогаз қурилмаси билан танишув учрашуви

2025 йил учун Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлимининг тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси доирасида, бўлимнинг ташаббуси билан “Бухороэкспертиза” МЧЖ ШХЖ ва “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти бевосита кўмаги асосида 2025 йил 6-март куни Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Бўзачи МФЙда жойлашган “BUXORO AGROKLASTER CHORVA” МЧЖ негизидаги биогаз қурилмаси фаолияти билан жойида танишилди.

Жумладан, қурилган қурилма мақсади чорва молларидан чиқадиган гўнгни қайта ишлаш натижасида муқобил газ, электр-энергия ва биогумус ишлаб чиқариш, атмосферага СО2 гази чиқишини камайтириш.

Маълумот учун, бир марта юкланганда 100 м3 газ чиқади ва 320 киловатт электр энергия чиқади қоришма жамият ўз тасарруфидаги қора моллардан олинади. Ушбу қурилма “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти тажрибаси асосида ишга туширилган.

Fotogalereya

Ortga qaytish