Sayt yangilanmoqda

«Ўзбекэкспертиза» АЖ товарларнинг келиб чиқиш қоидаларини қўллаш бўйича халқаро семинарда иштирок этмоқда

18.09.2025

650

«Ўзбекэкспертиза» АЖ товарларнинг келиб чиқиш қоидаларини қўллаш бўйича халқаро семинарда иштирок этмоқда

«Ўзбекэкспертиза» АЖ вакиллари Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида Халқаро савдо маркази томонидан ташкил этилган «Товарларнинг келиб чиқиш қоидаларини қўллашнинг халқаро амалиёти» мавзусидаги уч кунлик семинарда фаол иштирок этмоқда.

Семинар 17–19 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Божхона қўмитаси биносида бўлиб ўтмоқда. Машғулотларни кўп йиллик тажрибага эга халқаро эксперт Марта Ледвос олиб бормоқда.

Дастур доирасида қуйидаги масалалар кўриб чиқилмоқда: • товарларнинг келиб чиқиш қоидалари ва ЖСТ; • эркин савдо келишувларида қоидаларни қўллаш амалиёти ҳамда Европа Иттифоқининг REX тизими тажрибаси; •келиб чиқиш қоидаларини жорий этишда халқаро илғор тажрибалар ва бошқалар.

Семинарда Божхона қўмитаси, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, шунингдек тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этмоқда. Ўқув машғулотлари 19 сентябрга қадар давом этади.

Fotogalereya

Ortga qaytish