Sayt yangilanmoqda

"Ўзбекэкспертиза" АЖ ходимлари "InnoWeek-2025"халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этдилар

10.10.2025

366

"Ўзбекэкспертиза" АЖ ходимлари "InnoWeek-2025"халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этдилар

2025-йил 9-октябрь куни Тошкент шаҳридаги CAEx халқаро кўргазмалар марказида "InnoWeek.Uz-2025" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида "Инновацион ҳудудлар ва технопарклар – Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун" мавзусида сессия бўлиб ўтди.

Тадбирда "Ўзбекэкспертиза" АЖ ходимлари ҳам иштирок этиб, инновацион технопарклар, стартап экотизимлари ва илм-фан ҳамкорлиги йўналишларидаги илғор тажрибалар билан танишдилар.

Сессия давомида технопарклар интеграцияси, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда илм-фан билан бизнес ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирнинг мақсади - Ўзбекистоннинг инновацион салоҳиятини ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишдан иборат бўлди.


Ortga qaytish