Sayt yangilanmoqda

Диққат эълон!

29.04.2026

22

Диққат эълон!

“ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА” АЖ ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ АУДИТОРИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур танловда иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин. Танлов “Ўзбекэкспертиза” АЖ (кейинги ўринларда – Жамият)нинг Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низоми ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ўтказилади.

Танловга аризаларни қабул қилиш муддатлари:

Эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун.

Бўш иш ўрни сони: 1 та (ички аудит хизмати аудитори)

Аризалар қуйидаги манзилга юборилади:
info1@expertiza.uz
71 230 23 64

Аудиторнинг асосий вазифалари:

  • ички аудит текширувларини режалаштириш ва ўтказиш;
  • Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;
  • ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш;
  • молиявий ва операцион хатарларни аниқлаш ва баҳолаш;
  • аниқланган камчиликлар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • аудит натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва кузатув кенгашига тақдим этиш;
  • амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ тан олинган хорижий таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот;
  • сўнгги ўн йил мобайнида камида 2 йил бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий иш тажрибаси (шу жумладан ўриндошлик асосида);
  • ташқи иқтисодий фаолият соҳаси бўйича етарли билимлар;
  • аудиторлик соҳасида махсус кўникмаларга эга бўлиш ва уларни амалда қўллай олиш;
  • бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини (IFRS) билиш (қўллаб-қувватланади);
  • Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби, аудит ва корпоратив бошқарув соҳасидаги қонунчилигини билиш;
  • ахборот технологияларидан (MS Excel, бухгалтерия дастурлари) фойдаланиш кўникмалари.

 

Сертификатга қўйиладиган талаблар:

  • амалдаги аудитор сертификати мавжуд бўлиши шарт (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тан олинган);
  • халқаро профессионал сертификатлар (ACCA, CPA, CIA ва бошқалар) мавжудлиги устунлик беради;
  • ички аудитор сертификати (CIA ёки бошқа) мавжуд бўлиши қўшимча афзаллик ҳисобланади.

Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Номзодлар эълон берилган санадан бошлаб 10 календар кун ичида қуйидаги ҳужжатларни PDF форматда тақдим этишлари лозим:

  • ариза;
  • резюме (CV);
  • паспорт нусхаси;
  • диплом нусхаси;
  • аудитор ва бошқа сертификатлар нусхалари;
  • иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • зарур ҳолларда бошқа қўшимча ҳужжатлар.

Танлов босқичлари:

  • тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки саралаш;
  • суҳбат (интервью);
  • заруратга кўра қўшимча баҳолаш (тест ёки кейс).

Қўшимча маълумотлар:

  • иш жойи: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй;
  • иш режими: тўлиқ иш куни;
  • меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинади;
  • иш ҳақи: келишув асосида.

Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда Жамият кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Нотўлиқ ҳужжатлар тақдим этган ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган номзодлар танловда иштирок этишга қўйилмайди.

Қўшимча маълумотлар учун:
info1@expertiza.uz
+998 71 230 23 64

 


Ortga qaytish