Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
27.04.2026
29
“Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
Xабарнома
“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши йиғилиши қарорига асосан (кейинги ўринларда – “Жамият”) 2026 йил 18 май куни соат 16:00 да Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият ижроия органининг Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича молиявий - хўжалик фаолияти ва бизнес - режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2025 йил учун йиллик ҳисоботини, баланси, молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича молиявий – хўжалик фаолияти бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустақил баҳоланиши натижаларини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартибини тасдиқлаш.
7. Жамият кузатув кенгашининг 2025 йил мобайнидаги фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш.
8. Жамият бош директорини сайлаш (тайинлаш).
9. Жамият кузатув кенгашини сайлаш.
10. Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзосини сайлаш.
11. Жамиятнинг аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
12. Жамиятнинг 2026 йил якуни бўйича Миллий бухгалтирия ҳисоби стандартлари (МБҲС) ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори белгилаш ҳамда у билан шартнома тузиш.
13. Жамиятнинг 2026 йилга мўлжалланган бизнес - режасини тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорлар реестрини шакллантириш муддатлари:
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун тузиладиган акциядорлар реестри 2026 йил
27 апрель ҳолатига шакллантирилади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2026 йил 12 май ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспортни олиб келишлари шарт. Акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлишлари лозим (юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган ишончнома).
Йиғилиш Жамият маъмурий биносининг конференция залида қуйидаги манзилда ўтказилади:
Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй.
Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 15:00 да бошланади.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй;
электрон почта: info1@expertiza.uz;
тел.: 71-230-23-64.