Sayt yangilanmoqda

«Ўзбекэкспертиза» АЖ ва Покистон элчихонаси ўртасидаги музокаралар: сертификатлаштириш ва ахборот алмашинуви соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш

04.02.2025

444

«Ўзбекэкспертиза» АЖ ва Покистон элчихонаси ўртасидаги музокаралар: сертификатлаштириш ва ахборот алмашинуви соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш

Жорий йилнинг 4 февраль куни «Ўзбекэкспертиза» АЖ бош директори ўринбосари У.Ш. Аъзамхўжаев Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси савдо маслахатчиси Атаулла билан музокаралар ўтказди.

Музокара давомида «Ўзбекэкспертиза» АЖ фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда мамлакатлар ўртасидаги халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида «Ўзбекэкспертиза» АЖ ва Покистоннинг шу каби сертификатлаштириш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар товар келиб чиқиш сертификатлари бўйича ўзаро электрон маълумот алмашиш имкониятларига эътибор қаратдилар. Музокаралар натижасида томонлар бу борадаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Fotogalereya

Ortga qaytish