Sayt yangilanmoqda

Жахон банки вакиллари билан

12.09.2024

1028

Жахон банки вакиллари билан

2024 йил 12 сентябрь куни «Ўзбекэкспертиза» АЖ да Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» (MUNIS) лойиҳаси доирасида Жаҳон банки вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг кичик ва ўрта бизнес вакилларининг энг қизиқарли ва илғор лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тадбирлардаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

«Ўзбекэкспертиза» АЖ матбуот хизмати

Videogalereya

Ortga qaytish