Sayt yangilanmoqda

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига!!!

27.06.2023

609

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ  акциядорлари диққатига!!!

“Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2023 йил 27 июн соат 16:00 да, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51-бино, Жамиятнинг мажлислар залида “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:
  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши қоидаларини тасдиқлаш;
  2. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
  3. “Халқаро Молиявий Ҳисобот Стандарти (ХМХС)га мувофиқ тайёрланган, 2022 йил якунлари бўйича «Ўзбекэкспертиза» АЖ нинг молиявий ҳисоботи бўйича Халқаро Аудит Стандартлари (ХАС)га мувофиқ аудит натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2022 йил учун йиллик ҳисоботини, баланси, молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботни тасдиқлаш;
  5. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Ижроия органининг (Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) СМК ва (Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичлари) СЙК бўйича хисоб-китобларнинг тўғрилиги тўғрисидаги ҳисоботнинг тасдиқлашини ва 2022 йилнинг 12 ой мобайнида уларнинг бажарилиш кўрсаткичларини белгиланган тартибда тасдиқланиши;
  6. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланиши натижаларини маъқуллаш;
  7. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича соф фойда тақсимланиши тартибини тасдиқлаш;
  8. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил мобайнидаги фаолияти якуни бўйича ҳисоботи;
  9. Уч йилдан ошган, талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият ихтиёрида қолдириш масаласини кўриб чиқиш;
  10. Жамиятнинг аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш;
  11. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ваколатини узайтириш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2023 йил 5 июнга белгиланган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2023 йил 21 июнга белгиланган.




Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.

Кун тартибига боғлиқ материаллар билан «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.

Ortga qaytish